26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Тиббий суғурта: давлат кимларни бепул даволайди ва кимларга текин дори-дармон беради?

Ҳозир қайси тиббий муас­сасага мурожаат этманг, тиббий Суғуртани сўрашади. Бу ҳақда батафсил маълумот берсангиз. Давлат ҳозир кимларга бепул хизмат кўрсатади, қайси до­ри­­­­­лар текин берилади?

Г. МУҲАММЕДОВА. Шимкент шаҳри.

Бу қандай тизим?

Янги тизим Ижтимоий тиббий суғурта­лаш тизими деб аталади. Қозоғистон ри­вожланган давлатлар қаторига кираркан, аҳоли соғлигини сақлаш соҳаси ҳам чет элларникига ўхшаши турган гап. Шу боис­дан давлат аҳоли учун, шунингдек, иш берувчилар учун соғликни сақлаш тизи­мининг самарали моделларидан бири­ни танлади. Ҳозир бу тизим Европа мам­ла­­катларининг 16тасида, Туркия ва Япо­­нияда татбиқ этилмоқда. Айнан шу дав­латларнинг тиббиёти бугунги кунда юқори даражада ва фуқароларининг  узоқ умр кўриши ҳам юқори – 80-85 ёшгача. 

Давлат қандай вазифаларни ўз зиммасига олади?

Давлат барча фуқароларига тиббий ёрдамнинг асосий энг қуйи пакети ёки бе­пул тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳаж­­мини тақдим этади. Қозоғистонда бун­дай ёрдам турини давлатнинг ҳамма фуқа­ролари олишга ҳақли.

Иқтисодий фаол эмас фуқароларга Тиб­бий суғурталаш жамғармасига тўловлар ўтказиб берилади. 

Қозоғистонда иқтисодий жиҳатдан фаол бўлмаган фуқаролар сони 10 млн. кишини ташкил этади. Бу болалар, кексалар, кўп болали оналар, ҳомиладор аёллар, иш­ламайдиган ногиронлар.

Иш берувчи ходимлари сало­­матлиги учун ғамхўр бўлиши зарур.

Сабаби соғлом одам меҳнат қи­ла олади,  корхона даромадига кафо­латдир. Шунинг учун иш берувчи маошнинг 3 фоиздан 15 фоизгача бўлган миқдорини бадал си­фатида тизим жамғармасига ўтказиб ту­риши даркор.

Ҳозир Қозоғистондаги корхоналарда 5,6 млн.дан зиёд киши меҳнат қилади, улар учун суғурта бадалларини иш берувчилар ўз зиммасига олган.

Ишда банд фуқаро, аниқ бир корхонада ишласа ёки ўз шахсий иши бўлса, ўз даро­­мадидан жамғармага ўтказади. Ёл­лан­­ма ишчилар учун миқдор меҳнат ҳақи­нинг 1 фоиз­дан 8,2 фоизини ташкил эта­ди. Хусусий тад­бир­корларнинг ўзлари кўр­сатган даро­маддан (энг кам иш ҳақидан оз бўлмаслиги керак) 7 фоиздан 15,5 фоизгача бўлган миқдорни ташкил этади. 

Бу янги тизим мамлакатимизда 2017 йилда жорий этилди.

Тизимнинг ўзига хос хусу­сият­­лари нималардан иборат?

Сиз истаган давлат муассасаси ёки но­давлат клиникалардан тиббий ёрдам олишга ҳақлисиз. Бунда сизга тиббий ёр­дамнинг барча турлари кўрсатилади (ши­фокор қабулидан бошлаб, турли таҳлил-анализлар ва қимматбаҳо жарроҳиларгача). Барча сарф-харажатни жамғарма қоплайди.

Жамғарма тиббий ташкилотларни тек­шириб назорат ишларини юритади. Ҳар клиника сизга сифатли тиббий хизмат кўр­сатиши шарт бўлади, сабаби, жамғарма  касалхона ва шифохоналарга сифатли хиз­мати учун ҳақ тўлайди ва ҳар бирини қатъий назорат қилишга ваколатли. 

Бепул дори-дармон

Сиз аниқланган касаллигингиз бў­йича дори-дармонни давлат томонидан бепул олишга ҳақингиз бор. Уларни истаган дорихонадан оласиз ва жамғарма сифат ҳамда хавфсизликка масъул. Жамғарма дорихона хизматларига ҳақ тўлаш мажбу­риятини ўз зиммасига олади. 

Сизни яхши даволашмаса...

Агар сиз даволанган пайтда кўрсатилган хизматлардан норози бўлсангиз ёки сиз­га ёрдам беришдан бош тортишса, унда бемалол жамғарма орқали поймол қилин­ган ҳуқуқларингизни ҳимоя қилишга ҳақ­лисиз. Берган аризангиз асос бўлиб, тек­ширувлар юритилади ва тегишли чора­лар қўлланади.

Янги электрон тизим жорий этилган, унда сизга шахсий кабинет очилади. Шах­сий кабинетингизда сизнинг шифо­хона­га келганингиз, стационарда даволан­га­нингиз, таҳлиллар натижалари, анализ­лар, шифокорларнинг хулосалари ва тав­­сиялари ҳақида тўлиқ ахборотлар бери­лади. 

Тизим бўйича қайси тиббий хиз­матлар кўрсатилади?

Барча фуқаролар “Тез ёрдам” ва санитар авиацияси хизматидан фойдаланишга ҳақли. Ижтимоий аҳамиятга эга касал­лик­лар ва фавқулодда ҳодисалар пайтида тиб­­­бий ёрдам  берилади.

Профилактик эмлаш ва амбулатория-шифохона ёрдами (2020 йилгача). 

Суғуртаси бор фуқароларга шифохо­нада даволаниш, шифокор кўриги, лабо­ратория хизматлари, диагностика ва мани­пуляциялар, стационар ёрдам, юқори тех­нологик тиббий хизматлар, дорилар таъми­ноти, ҳамшира парвариши, аллиатив ёрдам (хавфли касалликларни алоҳида даволаш) кўрсатилади.

Суғуртаси йўқ фуқароларга-чи?

“Тез ёрдам” ва санитар авиацияси, ижтимоий касалликлар (онкология, сил, қанд диабети)га тиббий ёрдам, профилактик эмлашлар кўрсатилади. 

Суғурта қандай олинади?

Дастур аъзоси бўлиш учун жамғармага мунтазам равишда тўлов юбориб туриш шарт. Баъзи сабабларга кўра ишлай олмай қолган фуқаролар ҳам суғурталанади. Улар учун давлат масъул бўлади. 

Тўлов миқдори қанча?

Агар сиз иш берувчи бўлсангиз, 2019 йилдан бошлаб иш ҳақидан 1 фоиз тўлай бошлайсиз, 2020 йилдан эса 2 фоиз. Ма­­салан, иш ҳақи миқдори 50 000 тен­ге бўлса, ойига 450 тенгедан ўтказиб тури­лади. 

Агар сиз тадбиркор бўлсангиз, ҳар ойда жам­ғармага даромадингиздан 5 фоиз ўт­­­­­ка­­зилиши керак. 2020 йилда 7 фоиздан юбо­расиз. 

Масалан, ойлик даромадингиз 100000 тенге бўлса, жамғармага тўлов 2000 тен­гени ташкил этади. 

Давлат қуйидаги тоифа вакил­лари учун тўлайди

 УВУ қатнашчиси, ногирони, ишлай ол­майдиган ногиронлар, нафақадорлар, “Ал­­тын алқа”, “Кумыс алқа”, “Ардақты ана”,   “Ана данқы” орденлари соҳибалари, ишламай­диган ҳомиладор аёллар, боласи уч ёш­га тўлгунга қадар бола парвариши билан банд оналар, болалар, етимлар, кундузги бў­лимларда ўқийдиган ўрта ва олий ўқув  юрт­ларининг талабалари, ишсизлик рўй­хати­даги фуқаролар, суд ҳукми билан озод­лик­дан маҳрум фуқаролар, вақтинча изо­ля­тордаги тутқинлар, ҳарбийлар. 

Н. МАВЛОНОВА тайёрлади, 2019-07-02, 10:40 10118
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.