26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Кредитга автомобиль харид қилмоқчи эдим...

Менинг саволим имтиёзли автокредит ҳақида. Жорий йилнинг 20 ноябридан эътиборан, ушбу насия берилади, дейилган эди. Лекин ҳалигача дарак йўқ. Шу тўғрида ахборот берсангиз.

Ғуломжон Умаров, “Сайрам” мавзесидаги 139-сонли умумий ўрта мактаб ўқитувчиси.

Жорий йил 16 майда Қозоғистонда имтиёзли автомобиль кредитлари беришнинг янги дастури бошланди. Аввалги дастурларга (масалан, 2015 йилги) қараганда, бу йилгисининг фарқи – мамлакатимизда йиғилган автомобилларни харид қилиш учун алоҳида имтиёзлар тавсия қилинди. Бошланиши жуда муваффақиятли бўлди. ҚРдаги иккинчи даражали фаол банклар дастур иштирокчисига айланиб, июль ойидаёқ 90 миллиард тенгени ўзлаштиришганини расман эълон қилишди. 

Лекин Қозоғистонда сўнгги ойлардаги пулнинг қадрсизланиши туфайли хориждан олиб келинадиган бутлочи қисмларнинг баҳоси ошиб кетди. Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар автойиғиш ҳажмини ошириш орқали ўсиб бораётган истеъмол талабини қондиришга тайёр. Аммо турмуш даражасининг пасайиши кўплаб қозоғистонликларни банклардан автомобиль кредитларини олишига монелик қила бошлади. 

Ушбу муаммони ҳал этиш учун давлат имтиёзли автокредит дастури орқали бир вақтнинг ўзида бир нечта соҳаларга ёрдам беришни кўзлади. Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш, мамлакат автопаркини янгилаш, янги автомобиль харидорларининг кредит харажатларини камайтириш, банкларга комиссия олиш орқали кредитлар бериш имконияти ва ҳоказо. Асосийси – дастур аҳолига янги автомобиль харид қилиш учун 4 фоизли имтиёзли (банкларда 20% иш ҳақи ставкаси билан) ва дастлабки тўловсиз кредит олиш имконини берди. Насия муддати етти йилдан ошмайди ва энг юқори миқдори 10 млн. тенге. 

Лекин ариза берувчилар сони ҳаддан ташқари кўп бўлгани сабабли банклар ариза қабул қилишни тўхтатишга мажбур бўлишди. 

Шунга қарамай, йил охирига бориб мутасадди вазирлик дастур ёпилмаслигини маълум қилди. Ариза бериш жараёни қайта кўриб чиқилди ва онлайн тарзда амалга ошириладиган бўлди. Ушбу мақсад учун махсус интернет портали ҳам ишлаб чиқилмоқда. 

Фақат ушбу электрон портал бу йил ишга тушмайди. Сабабини Рақамли тараққиёт, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Бағдат Мусин Алмати аҳолиси билан учрашувда айтди. Илгари банклар аҳолидан аризаларни алоҳида қабул қилишган бўлса, энди имтиёзли автокредитлар олиш учун ягона электрон навбатни ишлаб чиқиш устида иш олиб борилмоқда. Ҳали бу иш якунига етмади...

 Шундан кўриниб турибдики, янги электрон портал фақат янги йилдан бошлаб ишлайди. Унгача автомобилга насия олмоқчи бўлган фуқаро бир қатор ҳужжатларини текшириб, онлайн жараёнга тайёргарлик кўриб қўйгани маъқул. ИИНга қараб, жарималари бор-йўқлигини текширсин. Автосалон танлаб, автомашина нархлари билан танишсин. Банк қарз олувчининг тўлов қобилияти ва кредит тарихини ўрганади ва агар ижобий қарор чиқса, кафолат хати берилади. Ана шундан кейин электрон навбатга қўйиш жараёни бошланади.

Н. МАВЛОНОВА, 2022-12-27, 03:48 9717
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.