26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Иш сифати – амалда ўлчанади

Сариоғоч туманида “Қулай мактаб” лойиҳаси доирасида 10та мактаб барпо этилади. Шу билан бирга, қишлоқнинг инфратузилмасини яхшилаш, иш ўринлари яратиш давом эттирилади. Бу ҳақда вилоят ҳокими Дархан Сатибалди Сариоғоч тумани аҳолиси билан учрашувда маълум қилди.

– Давлатни равнақ топтирадиган ёшларни тарбиялаш учун таълим соҳасига алоҳида эътибор қаратилиб, қўллаб-қувватланмоқда. Ўтган йили Сариоғоч туманида 4та мактаб қурилиши якунланди. Жорий йилда 3та мактабни фойдаланишга топшириш режаланмоқда. Шу билан бирга, ўтган йили 11та мактабни тубдан таъмирлаш учун 1,1 млрд. тенге ажратилиб, ишлар олиб борилди. Давлат раҳбарининг махсус топшириғи бўйича йўлга қўйилган “Қулай мактаб” лойиҳаси доирасида Сариоғоч шаҳрида 10та мактабнинг қурилиши олиб борилмоқда. Сариоғоч туманида тадбиркорлик, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш салоҳияти юқори. Яқинда йирик сармоядорлар билан учрашдик. Улар Сариоғоч туманида бир қанча истиқболли лойиҳаларни тавсия этишмоқда. Ҳокимларнинг иш кўрсаткичи сармоя жалб этиш, корхоналар ва янги иш ўринларини ташкил этиш билан ўлчанади. Туман ҳокими бу борадаги ишларни кучайтириши керак, – деди Дархан Сатибалди ва иссиқхона хўжалиги ҳам қўллаб-қувватланиши, хўжаликларга кўмир етказиш иши тизимланиши, вилоят ҳокимлиги томонидан ушбу йўналишда иш олиб борилаётганини таъкидлади.

Учрашувда аҳоли томонидан мактаб қуриш, йўл таъмирлаш, оқава тизимини созлаш, кўприкларни таъмирлаш, газ ва сув, ўйингоҳлар қуриш масалалари кўтарилди. Шахсий қабулда ҳам долзарб масалалар муҳокама қилинди. Вилоят ҳокими Сариоғочда марказлаштирилган оқава тизимини йўлга қўйиш бўйича ишлар юритилаётгани, 14та кўп қаватли уй келажакда марказлаштирилган оқава тизимига уланишини маълум қилди. Ҳозирча кўп қаватли уйларни муддатидан аввал фойдаланишга топшириш мақсадида 3та вақтинча септик ўрнатмоқда. Шу билан бирга, туманларда фойдаланилмаётган ерларни аҳолига яйлов сифатида фойдаланиш учун бериш ишлари кучайтирилиши керак. Газ масаласи ҳам эътиборда эканлигини таъкидлади. Ҳар бир мурожаат ва таклиф баённомага киритилиб, тегишли ишлар юритилади. 

2023-02-28, 01:58 1757
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.