26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Таълим муассасаларининг директорлари жонли эфирда тайинланди

Вилоят таълим бошқармаси тасарруфидаги таълим муассасаларининг биринчи раҳбарларини лавозимга тайинлаш танловининг “Суҳбатлашув” босқичи очиқ шаклда ўтди.

Суҳбат ижтимоий тармоқларда жонли эфирда намойиш этилди. Бунинг учун олдиндан номзодлардан розилик олинди. Танловнинг якуний босқичини жонли эфирда 2000га яқин одам томоша қилди. Шаффофликка асосланган танловда номзодни баҳолаш очиқ овоз бериш йўли билан амалга оширилади.

Суҳбатда 13та муассаса раҳбарлигига умидвор 26 нафар номзод иштирок этди. Натижада, 10та муассасанинг биринчи раҳбари тайинланди. Номзодлардан бири танловга келмади, икки нафари эса “Суҳбатлашув” босқичидан ўта олмади. 

Танлов комиссиясининг таркиби ҳам янгиланди. “Суҳбат” босқичи комиссияси таркибида 15 нафар аъзо бор. Яқинда уларнинг сафига таълим соҳасининг фахрийси Баян Жўлдасова, Х. А. Яссавий номидаги Халқаро қозоқ-турк университети ректори Жанар Темирбекова, “Қозоғистон ишбилармон хотин-қизлар ҳамжамияти” вилоят бўлими раиси Инара Намазбаева, Туркистон шаҳридаги “Болалар ва ўсмирлар маркази” директори, айтишув устаси Бекарис Шўйбеков киритилди.

Ушбу жараённинг “Суҳбатлашув” босқичида кузатувчилар ҳам иштирок этишди.

Умуман, вилоят таълим тизимида адолат ва ошкораликни таъминлашга қаратилган ташаббуслар қатор янгиликлар билан амалга оширилмоқда. Келгусида бу жараённи такомиллаштириш режаланган. 

Вилоят минтақавий алоқалар хизмати, 2023-03-04, 03:49 1872
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.