26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Суғурта маданиятини шакллантириш – давр талаби

Турли таҳдид ва таваккаллар даврида яшаганлигимиз сабабли суғурта тушунчаси ҳаётимизнинг ҳар жабҳасига кириб келди ҳамда турли соҳаларда ўз ўрнини топишга муваффақ бўлди. Мол-мулкимиз, транспорт воситаларимиз, бизнес харажатларимиз ва  маҳсулотларимиз ўз соҳибларига етиб боришида баъзи тўсиқларга  дуч келишимиз, харид қилган маиший техника воситаларининг кафолат муддати тугамай ишдан чиқиши, хуллас минг турли хизматлар эътиборга олиниб, суғурта қилинишига ва бунинг учун  анчагина маблағ сарфлашга одатландик. Аниқроғи, молиявий маданиятимиз тобора замонавий ва ўзига хос бўлиб бормоқда. 

Бунда ривожланган давлат фуқароларининг илмий ва молиявий салоҳияти истиқболларини кўзлаб, эркинлик, имтиёз ҳамда қулайликлар яратишга ҳаракат қиляпмиз. Суғурта бозоридаги ислоҳотлар тўхтамайди ва бизга замон билан ҳамнафас, янгича услубда ишлайдиган хизматларни кўрсатишдан чарчамайди. Жамиятимизнинг кўп жабҳаларида у молиявий маҳсулот воситаси сифатида қабул қилинади. Суғурталар орасида ҳаёт суғуртаси ҳам долзарб молиявий маҳсулотга айланди.

“Жамғарилган ҳаёт суғуртаси ёрдамида ҳатто камбағаллар ҳам бойлик тўплашлари мумкин. Шундан сўнг, агар унга бирор  корҳол бўлса, унинг оиласи ҳимоя қилинишини билишдан у ўзини енгил ҳис қилади!” деб АҚШнинг 33-президенти Гарри Трумэн бежиз айтмаган. 

Биз ҳаётимизни Аллоҳгагина омонат топшириб ўргандик ва ота-боболаримизда бундай молиявий маҳсулотга ишорат ҳам бўлмаган. Бироқ инсоннинг ҳаётига ва мол-мулкига етиши мумкин бўлган зарарларнинг олдини олишга ҳаракат қилиши миллий қадриятларимизга сингдирилган ва бунга тарихимиздан ишоралар етарли. Ҳаётни суғурталаш тушунчаси муомалага киритилганига анча йил бўлди, ҳаётимизга татбиқ  қилиняпти ва самарасини ҳам беряпти, ҳамюртларимизга молиявий шароитларни яратиб бермоқда. “Сақланганни сақлайди”, деб халқимиз бежиз айтмаган. 

Ҳаётни суғурталаш йўналишида муносиб рақобатчи бўлиб “Халық-life” компаниясининг янги молиявий маҳсулоти – “Халық–Қазына” дастури кириб келди. 

Ҳамюртларимизга тақдим этаётган янги имкониятлар ҳақиқатан ҳам янги истиқболлар эшигини очиши табиий. Мазкур дастур доирасида амалга оширилган ишлар, кутилаётган натижалар ҳамда қозоғистонликлар буни қандай қабул қилаётгани тўғрисидаги саволларимизга жавоб олиш учун “Халық-life” ҲЖнинг Шимкент  шаҳридаги филиали директори Марат Аралов (тасвирда) билан суҳбатлашдик.

– Марат Абайули, суҳбатимизни компания фаолияти, ҳаёт суғуртаси мазмун-моҳиятидан бошлайлик. Асрлар бўйи таваккалчи халқ сифатида иш юритиб келганмиз, бироқ тараққий этган мамлакатларда мазкур молиявий тизим анча ривожланган. Айнан сизларнинг дастурингизни ҳамюртларимиз қандай қабул қилишди?

– Компаниямиз ҳаётни суғурталаш бозорида энг кўп иш тажрибасига эга, мана 17 йилдан зиёд давр мобайнида мижозларга хизмат кўрсатиб келмоқда. 2022 йил кўрсаткичларга кўра, мамлакатимиздаги бошқа компаниялар қаторида энг юқори кўрсаткичга эришдик, шу жумладан, суғурта мукофотлари ва суғурта даъволарининг миқдори бўйича етакчи бўлдик. Ҳар бир инсон ҳаётида мақсад ва орзу-ниятлар билан яшайди: оилани молиявий таъминлаш, болаларга таълим бериш, муносиб кексаликка маблағ жамғариш, севимли касби билан шуғулланиш ёки вақтини  мазмунли ўтишига сарфлаш учун маблағ ажратади. Яъни ҳаётимизнинг  ҳар бир босқичи, мақсадларимизнинг амалга ошиши кераклича  маблағ жамғарилишини талаб қилади. Сармоя жалб этиш учун зарур манбаларнинг тақчиллиги – кўплаб мамлакатлар, шу жумладан, Қозоғистонда ҳам маълум ҳолат. Бироқ, ривожланган давлатлардаги фуқаролар қандай даромад олишади? Улар нафақат фарзандлари, балки ўзларининг  маънавий юксалиши учун умрининг  аксарият қисмини саёҳатга сарфлайди, шу йўсинда бахтли ҳаёт кечиришмоқда. Биринчидан, бизда молиявий маданиятнинг етарлича шаклланмаганлиги  панд беради. Ҳақиқатан ҳам сифатли ва бахтли яшашдан ҳам кўра, кўпроқ атрофдагиларимизга бахтли ва фаровонликда яшаётгандек кўринишга уриниш табиатимизга хосдир. Яъни аслимиз каби эмас, кўринганимиз каби яшашга интиламиз.  Умуман кераксиз харажатлар учун турли кредитлар олишга ва вақтида тўлай олмаслигимиз, масъулиятсизлигимиз туфайли йиллар мобайнида оила ризқини қийиб, уни тўлашга мажбурмиз. Пулни оқилона бошқаролмаймиз. Асосий муаммомиз – мақсадларимиз аниқ эмас. 

Қолаверса, суғурта маданиятимиз оқсамоқда. Статистик маълумотларга кўра, 9 млн. нафар иқтисодий фаол аҳолидан фақат  3 фоизи эркин суғурта полисига эга. Кўпчилик ҳали ҳам мазкур полисни нима учун олиш зарурлигини англамайди. Ушбу дастур доирасида қозоғистонликлар ёки уларнинг қариндошлари ўлим ёки соғлигига зарар етганда ёки ногиронлик билан боғлиқ муаммолар бўйича суғурта компаниясидан тўловларни олиши мумкин. Шу тариқа оиланинг молиявий бюджетига юкини сезиларли камайтириш мумкин. Суғурта ривожига тўсқинлик қилувчи омиллардан бири – аҳоли тўлов қобилиятининг пастлиги. Ўрта ҳисобда қозоғистонликлар озиқ-овқат маҳсулотларига даромадларининг  50-60 фоизини сарфлашади. Бюджетнинг қолган қисми: болалар ўқишини тўлаш, тиббий хизматлар, кийим-кечаклар учун сарфланади. Европада эса истеъмол саватидаги маҳсулотлар учун харажат даромадларининг  10-30 фоизини ташкил этади. Шу боис ҳам европаликлар камида учта суғурта полисини харид қилиб, молиявий таваккалларини камайтиришади. Европада суғурта бозори бизникига нисбатан анча ривожланган, ваҳоланки, у бир неча ўн йиллар мобайнида шаклланган. Халқимизнинг  молиявий саводхонлигини ошириш мақсадида ОАВда буни кенгроқ ёритишга ҳаракат қиляпмиз, мижозлар билан ижтимоий тармоқлар орқали ҳам иш олиб боряпмиз.

– Сизлар таклиф қилаётган ушбу дастур ҳамда у орқали кўрсатиладиган хизматлар афзаллиги нимада ва нима учун мижозлар сизларни танлашяпти?

– Дастуримиз депозит, яъни гаров сингари ишлайдиган суғурта. Бироқ депозитда пул омонат қўйилади, зарур пайтда олинади. Мазкур дастурда эса бир марталик шарт белгиланган. Масалан, 10 минг АҚШ доллари маблағ солинади, 2 йилдан сўнг фоизи билан олиши мумкин. Дастур камида 2 йилга ва кўпи билан 15 йилга мўлжалланган. Ушбу дастурда энг кам миқдор 1000 АҚШ доллари курсга кўра ва энг кам муддат 2 йил. Истаганча миқдорда  маблағни омонат қўйишингиз мумкин, миқдори чекланмаган. Йиллик устама фоиз 2,5дан 3,52га қадар тўланади. Ҳаётни суғурталашга йўналтирилган маблағларга солиқ солинмайди. 

Масалан, бошқа банкларга нисбатан валюта депозит бўйича 1 фоизга қадар устама белгиланса, бизда бу кўрсаткич йилига 2,5 фоизни ташкил этади. Афзалликларига тўхталсак, сармоячи ўзини меросхўр сифатида умр йўлдоши ва фарзандларини кўрсата олади. Яъни, меросхўр сармояни икки ҳисса миқдорида олади. Муҳим афзалликларидан, ушбу дастур иштирокчиларининг молиявий фаолияти махфийлиги. Масалан, бошқа банклардаги оддий депозитга қўйилган маблағни учинчи шахслар – суд ижрочилари, ҳисоб-рақам  муҳосара қиладиган ходимлар, даромади тўғрисида декларация топширган пайтда мазкур суғурта тўғрисидаги маълумот мутасаддилари хабардор бўлишади. Бизнинг суғурта компаниямизнинг ушбу дастурига омонат қўйилган маблағ ҳақидаги маълумотдан ҳеч ким хабар топа олмайди, мутлақо махфий ахборот. Мазкур дастур омонатчисининг маблағи мулкини тақсимлаш, муҳосара, мусодара қилиниши мумкин эмас. Айниқса, давлат хизматчилари бизнинг компаниямизга омонатчи бўлиши мақсадга мувофиқ. Ваҳоланки, улар бу борада топширадиган декларацияларида кўрсатишлари шарт эмас. Мижозларимизнинг  аксарияти тадбиркорлар ҳамда депутатлар. 18 ёшдан 65 ёшгача бўлган омонатчилари суғурта полисимиз иштирокчилари бўлиши мумкин. Бир шартнома билан 2,3 нафар оила аъзоларининг ҳаётини суғурта қилишнинг имкони бор. Ҳатто нафақадорларимиз ўзлари маблағларини полисга солиб, неваралари ҳаётини, соғлигини суғурта қилишлари мумкин. 2023 йил 1 январдан 2023 йил 31 декабргача мижозларимиз ҳаётини катта маблағга суғурта қилишса, уларга маиший техника дўконларига совға сертификатлари тақдим этилади. Ушбу дастурда  50 млн., 40 млн. тенгега ҳаётини суғурта қилган мижозларимиз бор. Ўтган йили Шимкент шаҳри бўйича 879425000 тенгега суғурта полисини расмийлаштиришган бўлса, “Халық–Қазына” дастури бўйича қарийб 50 нафар мижоз ҳаётини суғурта қилди. “Халық–Қазына” – сизни пулингизни тежаб, кераксиз нарсаларга сарфлашингиздан сақлаб, маблағингизни  жамғаришга йўналтирилган  ўзига хос суғурта маҳсулотидир. Мижозларимизга айланган ҳамюртларимиз нафақат суғурта ҳимоясига эга бўлишади ҳамда маълум бир мақсад учун маблағ тўплашади, балки қўшимча даромад олиш имкониятини ҳам қўлга киритишади.

– Суғурта тажрибаси қачон муомалага кириб келган? Мижозларингиз ўртасида  ҳаётини нархини қиммат баҳолайдиган, яъни “жони ширин” аёллар кўпми ёки эркаклар? 

– Жаҳон мамлакатларининг барча банк тизимида суғурта дастури жорий этилган. Ҳаётни суғурта қилиш тизими дастлаб Австрияда 200 йил муқаддам жорий этилган. Ривожланган давлатларнинг ҳар бир фуқароси бир неча суғурта полисларига эга. Туғилган гўдакка ҳам  полис очилиб, ота-оналари ой сайин бадал тўлаб туришади. Фарзанди вояга етганда маблағини фоизлари билан олишади ва унинг истиқболи учун сарфлашади. Пул шунчаки тахланиб турмаслиги керак, у эзгулик йўлида ишлаши, оилага ҳар томонлама манфаат келтириши керак.

 “Жони ширин” мижозларимизга келсак, мазкур дастурда иштирок этаётган эркаклар кўпчиликни ташкил этади. Бироқ, кузатувларимизга қараганда аёллар ҳаётини қимматроқ нархда баҳолашади.

– Мазмунли суҳбатингиз учун раҳмат! Молиявий харажатлар маданиятини шакллантириш давр талаби эканлигини англайдиган ва ҳаёти давомида бунга масъулият билан амал қиладиган ҳамюртларимизнинг сафи кенгаяверсин.

Мунира САЪДУЛЛАЕВА суҳбатлашди, 2023-03-30, 20:08 611
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.