26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Вазир тиббиёт муассасалари билан танишди

ҚР Соғликни сақлаш вазири Ақмарал Алназарова Туркистон вилоятига хизмат сафари билан ташриф буюрди. Ташриф давомида минтақадаги тиббиёт муассасалари фаолияти билан танишиб, соҳа мутахассислари билан учрашувлар ўтказди.

Вазир дастлаб вилоят тез тиббий ёрдам станциясида бўлиб, муассасанинг моддий-техника базасини кўздан кечирди. «Тез ёрдам» машиналарини жиҳозлаш, қўнғироқларни қабул қилиш ва манзилга етиб боришини таъминлаш, жамоаларнинг тайёргарлик даражаси каби муҳим соҳалар эътибордан четда қолмади.

Шунингдек, фельдшерлар ва «Тез ёрдам» хизмати диспетчерлик ходимлари билан суҳбатлашиб, уларнинг таклифларини тинглади. Вазир тез тиббий ёрдам хизмати аҳоли саломатлиги учун алоҳида аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаб, ходимларга миннатдорчилик билдирди. 

Сафар Туркистон шаҳар болалар касалхонасида давом этди. Вазир шифохона бўлимларида, даволаш-диагностика хоналари фаолияти, замонавий тиббий асбоб-ускуналар, беморларни даволаш сифати билан танишди. Шунингдек, болалар бўлимидаги беморларнинг аҳволи, даволаш ва назорат даражаси ҳамда мутахассисларнинг малакаси ҳам эътибордан четда қолмади. 

Шифохона ходимлари билан учрашувда вазир замонавий соғликни сақлаш соҳасидаги асосий вазифаларга эътибор қаратди ва она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, тиббий инфратузилмани ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишларни қайд этди. 

Шунингдек, вазир кўтарилган масалаларни шахсан назорат қилиб, тегишли кўрсатмалар берди. 

2025-05-17, 02:47 81
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.