26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Иситиш мавсумига тайёргарлик бошланди

Вилоятда 2025-2026 йилги иситиш мавсумига тайёргарлик ишлари авжида. Дарвоқе, вилоятда 7та корхона иссиқлик таъминоти бўйича хизмат кўрсатади. Уларнинг тасарруфида 1та энергетика мажмуаси, 34та марказлаштирилган қозонхона ва 1622та автоном қозонхона мавжуд. Ушбу иситиш марказлари орқали вилоятда 1297та таълим, 685та тиббиёт, 210та маданият, 7та бандлик, 73та спорт ва 737та кўп қаватли уй-жой бинолари иссиқлик билан таъминланади.

Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари З. Жўлдасов раҳбарлигида ўтган йиғилишда иситиш мавсумига тайёргарлик ишлари пухталанди.

Энергетика ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси раҳбари ўринбосари Рўза Сариеванинг айтишича, иссиқлик мажмуалари учун зарур миқдорда ёқилғи ишлаб чиқарилмоқда. Умуман олганда, яқинлашиб келаётган иситиш мавсуми муваффақиятли ўтиши учун 109,7 минг тонна кўмир, 20 минг литр дизель ёқилғиси, 7,9 минг тонна мазут ва 27 627 минг м3 газ керак бўлади.  Бюджет ташкилотларининг қозонхоналари учун зарур бўлган кўмир ҳажмига аниқлик киритилмоқда ва ҳозирда харидлар юзасидан тендерлар ўтказилмоқда.

З. Жўлдасов бошқармалар ва туман ҳокимликларига кўмир етказиб бериш бўйича тадбирларни зудлик билан ташкиллаштириш ва коммунал хўжаликдаги корхоналарнинг молиявий муаммоларини ҳал қилиш чораларини кўришни топширди. Шунингдек, газ ўтказилган қишлоқлардаги ижтимоий иншоотларнинг қозонхоналарини газга ўтказиш ишларини режалаштириш, иссиқхоналарга кўмир етказиб беришни доимий назоратга олишни топширди.

 

2025-05-17, 02:39 34
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.