26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Таниқли адибга – юксак мукофот

KAZINFORM. ҚР Президенти атоқли давлат ва жамоат арбоби Қуаниш Султановга “Отан” орденини тантанали равишда топширди, дея хабар берди Ақўрданинг матбуот хизмати.

Қасим-Жўмарт Тўқаев Қуаниш Султановни саксон ёшга тўлиши муносабати билан табриклаб, арбобнинг Қозоғистон тараққиётига қўшган ҳиссасини таъкидлади.

– Мустақилликнинг илк кунлариданоқ давлат ишларида фаол иштирок этдингиз. Вазир, сўнг Бош вазир ўринбосари бўлдингиз. Сиз дипломатик хизматингизда мамлакатимиз хавфсизлигини мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшдингиз, Хитой Халқ Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор элчи бўлгансиз, шунингдек, Мўғулистон, Вьетнам, Шимолий Корея билан муносабатларни ривожлантириш йўлида сидқидилдан меҳнат қилгансиз. Сиз мамлакатимизда парламентаризм институтини ривожлантиришга улкан ҳисса қўшдингиз. Олий Кенгаш депутати, раис ўринбосари бўлдингиз. Кейин уч марта Сенат, икки марта Мажлис депутати сифатида қонун ижодкорлиги марказида бўлдингиз. Сиз тегишли масалаларни кўтардингиз. Ҳозир ҳам жамоат ишларидан тўхтаганингиз йўқ. Сизнинг ҳаёт йўлингиз ёшларга ибрат бўлишига ишончим комил, – деди Президент.

Қасим-Жўмарт Тўқаев Қуаниш Султановнинг адабий маҳоратига тўхталиб, у мамлакатдаги сиёсий ва ижтимоий жараёнларга бағишланган кўплаб асарлар ёзганини таъкидлади.

Қуаниш Султанов унинг юрт фаровонлиги йўлидаги меҳнатини муносиб баҳолаб, олий давлат мукофотларидан бири – “Отан” ордени билан тақдирлангани учун Президентга миннатдорчилик билдирди.

2025-05-15, 01:31 227
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.