26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистон шаҳар коди пайдо бўлди

“Алатау медиа” марказида “Туркистоннинг дизайн коди” мавзуида  брифинг ўтди.

Унда «Туркистон шаҳрининг алоҳида мақоми тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ расмий равишда дизайн коди тақдим этилди, унинг асосий йўналишлари ва талаблари тушунтирилди.

Дизайн коди мавжуд талаблар тўпламини ўз ичига олади. Унда умумий қоидалар, архитектура ва шаҳарсозликнинг асосий талаблари, ташқи маълумотлари, кўча навигация тизимлари ва бошқалар киритилган.

Лойиҳанинг асосий мақсади – Туркистон шаҳрининг маданий меросини сақлаб қолган ҳолда ягона меъморий ва бадиий услубни шакллантириш ва қулай шаҳар муҳитини барпо этишдир.

Лойиҳанинг асосий вазифалари сифатида шаҳарнинг тарихий ва янги бинолари ўртасида уйғунликни таъминлаш, бинолар қиёфасида  умумий меъморий ва бадиий талабларни жорий этиш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари учун қулай шароитлар яратиш, экологик ва технологик ечимлар ҳамда амалдаги меъёрий-ҳуқуқий базани янгилашдан иборат.

Брифингда янги дизайн коднинг замон талабларига жавоб бериши, шаҳар аҳолиси ва меҳмонлари учун тарихий меросга путур етказмасдан қулай ва хавфсиз муҳит яратишга қаратилган муҳим ҳужжат экани таъкидланди.

Учрашув якунида маърузачилар журналистлар саволларига жавоб бердилар.

2025-05-17, 02:43 58
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.