26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Замон ва маданият мулоқотидаги Яссавий мероси: гуманистик йўналиш ва замонавий танқид-хатарлар''

деб номланган халқаро симпозиум ҚР Маданият ва ахборот ҳамда Фан ва олий таълим вазирликлари ташкилотчилигида Туркистон шаҳрида Конгресс холлда ўз фаолиятини бошлади. 

Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаев Миллий Қурултойнинг учинчи анжуманида “Хожа Аҳмад Яссавий меросини теран ўрганиб тарғиб қилишга алоҳида эътибор қаратмоқ даркор. Бу масала бўйича, энг аввало, ўз элимиз ва хорижлик олимларни таклиф қилиб, махсус симпозиум ўтказиш зарур”, деб таъкидлаганди.

Фан ва олий таълим вазири Саясат Нурбек раислик қилган халқаро анжуманда ҚР Давлат маслаҳатчиси Ерлан Қарин Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг халқаро симпозиумга аталган табрикномасини ўқиб берди. ҚР Маданият ва ахборот вазири Аида Балаева, Туркистон вилояти ҳокими Нуралхан Кўшеровлар меҳмонларни муборакбод этиб, анжуманнинг аҳамиятига тўхталишди. Жаҳоннинг 20га яқин давлатларидан ташриф буюрган таниқли олимлар, хусусан, ўзбекистонлик Бахтиёр Бобожонов, туркистонлик Дўсай Кенжетайлар анжуман иштирокчиларини самимий муборакбод этиб, илмий маърузаларини баён этишди. 

Давлатимиз томонидан Яссавийшуносликка теран аҳамият берилмоқда. Туркистон шаҳрига шу йил 3 март куни алоҳида мақом берилди. Х.А.Яссавий мақбараси музейи таркибида 25 илмий ходим меҳнат қиладиган Яссавийшунослик илмий тадқиқот маркази фаолият юритмоқда. Ҳар йили шаҳар, туман, вилоятлар ҳамда республика миқёсида 6-синфдан бошлаб мактаб ўқувчилари Яссавийшунослик танловида фаол иштирок этмоқда. 

Анжуманда ҳар икки йилда Туркистон шаҳрида Яссавийшунослик илмий халқаро симпозиумини ўтказиш ҳақида Давлат раҳбари қарори баён этилди.

Ш. МАДАЛИЕВ, 2025-05-17, 02:36 60
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.