26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ёнилғи тақчиллигига йўл қўйилмайди

Вилоят ҳокими Д. Сатибалди раислигида ўтган йиғилишда минтақада ёнилғи тақчиллигининг олдини олиш, ижтимоий аҳамиятга молик озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини барқарорлаштириш масалалари муҳокама қилинди.

У маҳаллий ижро органларига нефть маҳсулотлари захираси ва нархини ҳар куни назорат қилишни топширди. Шунингдек, ҳудудлар ўртасида ижтимоий аҳамиятга молик озиқ-овқат маҳсулотларини ўзаро айирбошлаш борасида алоқаларни кенгайтириш, омборларда сақланаётган озиқ-овқат маҳсулотларини мутаносиб тақсимлаш ва сотиш доимий эътиборда бўлиши зарурлигини таъкидлади.

Шу билан бирга вилоят ҳокими мутасадди ташкилотлар ва масъул идора раҳбарларига ёнилғининг ноқонуний олиб ўтилишига қарши курашни кучайтириш юзасидан топшириқлар берди.

Йиғилишда вилоят тадбиркорлик ва саноат бошқармаси раҳбари вазифасини бажарувчи Нургул Aбдиразақованинг маърузаси тингланди. Унга кўра, вилоятда 9752 тонна AИ-92 бензини, 15723 тонна дизель ёнилғиси мавжуд. Нефть маҳсулотлари купонсиз ва чекловларсиз сотилмоқда. Жумладан, “Қозоғистон темир йўли” ҲЖ маълумотларига кўра, жорий йил вилоятга 328 цистерна AИ-92 бензини ва 549 цистерна дизель ёнилғиси етказилган.

Йиғилишда, шунингдек, жамиятдаги ижтимоий-сиёсий барқарорликни сақлаш, аҳолининг мурожаат ва талабларига ўз вақтида жавоб бериш масаласи ҳам муҳокама қилинди. Вилоят ҳокими туман, шаҳар ҳокимлари ва бошқарма раҳбарларига аҳоли билан яқин алоқада ишлаш, халқ олдидаги бурчини адо этиш юзасидан аниқ топшириқлар берди.

2023-05-04, 03:36 933
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.