26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистонда тунги рейд

Йил бошидан буён Туркистон вилоятида тунги рейдлар давомида 2000 дан зиёд бола қўлга олинди. Туркистон вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Вояга етмаганлар ишлари ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш комиссиясининг йиғилишида “Тунги шаҳарда болалар” рейд тадбирини мунтазам ўтказиб туриш тўғрисида қарор қабул қилинди. Бундан кўзланган мақсад жамоат тартиби ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, ўсмирлар иштирокидаги жиноятларнинг олдини олишдир.

Шу муносабат билан Туркистон вилояти ҳокими ўринбосари Бейсен Тажибаев, вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари Бегимхан Ахметов, вилоят кадрлар салоҳиятини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Нуржан Нурлибаев, Туркистон шаҳар ҳокими ўринбосари Ерлан Кузембаев , шунингдек, шаҳар ИИБнинг 35 нафар ходими мониторингда иштирок этди.

Соат 22:00да Есимхан майдонида бошланган рейд “Ўтирар” кичик туманида давом этди. Комиссия аъзолари икки гуруҳга бўлинган ҳолда қатор кўнгилочар масканлар, компьютер клублари ва ресторанларда бўлди. Натижада ўйин майдончалари ва ресторанларда вояга етмаган болалар аниқланиб, уларнинг ота-оналари маъмурий баённома билан расмийлаштирилди. 16 муассаса раҳбари ўсмирларни соат 22.00дан кейин қонуний вакилсиз киришига йўл қўйгани учун маъмурий жавобгарликка тортилиб, тегишли чоралар кўрилди.

Вилоят ҳокими ўринбосари Б.Тажибаев вилоятда профилактика рейд тадбирлари давом эттирилишини маълум қилди. Жумладан, кўча ва бошқа жамоат жойларида тегишли ҳуқуқий тартибни сақлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш юзасидан ишлар олиб борилмоқда.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2023-05-09, 02:34 692
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.