26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Талабалар билан учрашдилар

“AMANAT” партиясининг Қоратов туман филиали ижроия котиби Есмахан Бертаев ва Шимкент шаҳар маслаҳати депутати Лазиз Сулаймонов Сайрам даҳасидаги “Сайрам” тиббиёт коллежига ташриф буюриб, талабалар билан учрашув ўтказишди.

Коллеж директори Жанара Амирханқизи меҳмонларни таълим жараёни билан таништириб, уларга амалий машғулотлар, муассасанинг ўқув-лаборатория базаси ҳамда ёшлар учун яратилган шарт-шароитлар ҳақида маълумот берди. Дарҳақиқат, бугунги кунда муассасада тиббиёт соҳасининг турли йўналишлари бўйича малакали ўрта бўғин кадрлар тайёрланмоқда.

Е. Бертаев таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, айниқса, ёшларнинг касбий етуклиги ва ижтимоий фаоллигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларга тўхталди:

– Юртимизда ёшларнинг касб эгаллашлари, билим ва кўникмаларини мустаҳкамлашлари учун барча шароитлар муҳайё. Президентимиз таъкидлаганидек, келажак – ёшларники. Биз уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб, масъулиятли ва ватанпарвар авлод сифатида тарбиялашимиз зарур, – деди у.

Шунингдек, Л. Сулаймонов таълим соҳасидаги долзарб масалаларга тўхталиб, тиббий кадрларини тайёрлашда халқаро тажриба ва инновациявий ёндашувларнинг аҳамияти ҳақидаги фикрларини илгари сурди:

– Бугунги кунда тиббиёт соҳаси жадал ривожланмоқда. Ёшлар замонавий билимларни ўзлаштириши, ахборот технологияларидан унумли фойдаланиши, чет эл тажрибасини ўрганиши зарур. Бу халқаро андазаларга жавоб берадиган, рақобатбардош мутахассисларни етиштиришимизда муҳим омил бўлади.

Тадбирда талабалар ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, меҳмонлар билан очиқ мулоқот олиб бордилар. Жумладан, ёшлар учун амалиёт имкониятлари, таълим сифатини ошириш, академик сафарбарлик ва илмий фаолликни рағбатлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида меҳмонлар коллеж жамоасига миннатдорчилик билдириб, ёшларни изланишдан тўхтамаслик, юксак орзу-мақсадлар сари интилиш, ватан равнақи учун билим ва меҳнатларини аямасликка чақирдилар. 

З. МЎМИНЖОНОВ, 2025-04-22, 01:56 192
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.