26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Бирлик, тотувлик ва осойишталик – бебаҳо қадриятларимиз

Қадрли ҳамюртлар!

Сизларни тотувлик ва тинчлик, барқарорлик ва осойишталик байрами – Қозоғистон халқи бирлиги куни билан чин қалбимдан муборакбод этаман!

Бирлик, тотувлик ва осойишталик – бизнинг бебаҳо қадриятларимиз эканлиги Давлат раҳбари иштирокида ўтган ҚХАнинг 30 йиллигига бағишланган сессиясида таъкидланди. Ушбу давр мобайнида бу ўзига хос тузилма тинчлик ва тотувлик борасидаги сиёсатимизнинг мустаҳкам пойдевори, институционал  устуни сифатида шаклланди. Тарих бирлаштирган, тақдир учраштирган халқимиз – орзу-умидлари бир, мақсад-муддаолари умумий яхлит миллатга айланди. “Бирлигимиз – хилма-хилликда” қоидасига содиқлик намунасини кўрсатиб, фуқаровий бирликнинг нурафшон йўлини яратмоқдамиз.

Давлат раҳбари ташаббуси билан Туркистон шаҳрининг махсус мақоми тўғрисидаги қонун қабул қилинди. Шу тариқа, қозоқ бирлиги ва яхлитлигининг баракали маркази бўлган шаҳар янги ривожланиш босқичига қадам қўйди. Тарихий илдизлари чуқурда жойлашган Туркистоннинг миллат бирлигини мустаҳкамлашдаги ўрни эътироф этилди ва Миллий Қурултойнинг иккинчи йиғилиши турк дунёсининг буюк бешиги бўлган ушбу маконда ўтди. Янгиланган Туркистонннинг миллий тотувлик рамзи сифатидаги аҳамиятини намоён этувчи “Дўстлик уйи” Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаев иштирокида очилди.

“Турфа нуқтаи назар – яхлит миллат” қоидасини тарғиб қиладиган “AMANAT” партияси жамиятдаги мавжуд ижтимоий, турмуш масалаларини ақл-идрок ва мулоқот орқали, ижтимоий келишув доирасида ҳал этиш жоиз деб ҳисоблайди. Фикр хилма-хиллигини, эркин фикр билдиришни қўллаб-қувватлайди, қонун ва тартибга риоя қиладиган, демократик тамойилларга содиқ, сиёсий маданияти юқори жамият барпо этишни мақсад тутади.

Биз, мамлакатнинг ички бирлигини сақлаган ҳолда, фуқароларнинг бирлашиши ва ўз манфаатларини ҳимоя қилиш ҳуқуқини тўла амалга оширишларига ёрдам берадиган сиёсий ташкилотмиз. Бизнинг сиёсий дастуримизда давлат яхлитлигини кафолатлаш, миллат тотувлиги ва бирлигини сақлаш, жамиятнинг хавфсизлигини таъминлаш вазифалари белгилаб қўйилган. Миллий яхлитлигимизни мустаҳкамлаб, юртимизда миллатлараро тотувлик ва конфессиялараро келишувни тарғиб қиламиз.

Партия ташаббуси билан амалга оширилаётган “Қарзсиз жамият”, “Овул омонати”, “Ер омонати”, “Фахрийларни ардоқлайлик!”, “Миллий мерос”, “Китоб-AMANAT”, “Тоза пайшанба”, “Бахтли оила”, “Ҳуқуқий ёрдам”, “Тўсиқларсиз келажак” каби лойиҳалар жамият барқарорлигини таъминлашга асос бўлиб, фуқаролик бирлигимизни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Партия фаолияти миллий бирлик ғояси билан уйғунлашгани туфайли вилоят ҚХА раиси ўринбосари лавозимига “AMANAT” партияси вилоят бўлими “Ёшлар руҳи” ёшлар қаноти раҳбари Жансерик Жуман сайланди.

Қадрли ҳамюртлар!

Қозоқ халқи “Бойлик бойлик эмас, бирлик бойлик”, дейди. Яъни, биз учун мамлакат яхлитлиги ва бирлиги, тотувлиги ва тинчлиги ҳар қандай хазинадан устундир. Бирлиги мустаҳкам мамлакатнинг ризқ- насибаси камаймайди. Бирлик байрами муносабати билан барчангизга бахт, сиҳат-саломатлик, келгуси фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилайман! Тинч ҳаётнинг барокати, халқимизнинг ҳамжиҳатлиги мустаҳкам бўлсин!

Алтинсари УМБЕТАЛИЕВ, “AMANAT” партиясининг вилоят филиали раиси, вилоят маслаҳатидаги партия фракцияси раҳбари, 2025-04-24, 23:05 82
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.