26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Жасорат улуғланган кун

Сайрам тумани марказидаги истироҳат боғида Ватан ҳимоячилари ва Ғалаба куни кенг нишонланди.

Тадбир аввалида “Мангу олов” ёдгорлиги олдида Улуғ Ватан уруши йилларида, урушдан кейинги йилларда ҳалок бўлган барча аскарлар руҳига Қуръон тиловат қилиниб, бир дақиқалик сукут сақланди. Ёдгорлик пойига гулчамбар қўйилди.

Туман ҳокими ўринбосари Мадияр Ўразалиев Улуғ Ватан уруши, Афғонистондаги уруш, Семей ва Чернобиль фахрийлари ҳамда барча иштирокчиларни байрамлар билан табриклади.

– Бу байрам ота-боболаримизнинг Ватан ҳимояси йўлидаги матонати ва жасорати, фидойи меҳнати билан келган энг улуғ кундир.

Ёшларимиз кекса авлод вакиллари жасоратидан ибрат олиб, она Ватанимиз ҳимоясига ҳисса қўшаётганидан доимо фахрланамиз.

Сайрамликларни туман прокурори Даулет Тлемисов, фахрийлар кенгаши раиси Илес Айтжан, туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғи Ғ. Балғинбаев табрикладилар.

Тадбирда туман бадиий ҳаваскорлари ижросида “Аскарлар”, “Катюша” каби қўшиқлар янграб, рақс гуруҳлари санъатини намойиш этишди. Ҳарбий қисм ҳарбий оркестри ижросида ҳарбий-ватанпарварлик руҳидаги куйлар ижро этилди. 

Сайрам тумани ҳокимининг матбуот хизмати, 2023-05-11, 02:30 1290
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.