26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Зараркунандаларга қарши кураш давом этади

Вилоят маслаҳати раиси Н. Абишов раҳбарлигида ўтган тезкор йиғилишда  вилоят бюджетидан Зараркунанда ҳашаротларга қарши биологик ҳамда кимёвий кураш учун ажратилган 640 млн. тенгенинг тендерда ғолиб чиққан 8 та фирма томонидан мақсадли ўзлаштирилиши масаласи муҳокама қилинди. Асосан, Россияда тайёрланган кимёвий воситалар харид қилиниб, қўлланилади.

Чордара ва Ўтрор туманидан сайланган депутатлар мазкур масала юзасидан олимлар ва пудратчи фирмаларга танқидий фикрларини билдирди. Вилоятимизда Сирдарё ўзани ҳамда сув омборларига яқин ҳудудлар – жами 6492 гектар майдонга биологик ва кимёвий ишлов берилиши керак. Жараён бошланганига 40 кундан ошди. Вилоят ҳудудида рўй берган кучли шамоллар туфайли масала кейинга қолдирилган бўлса ҳам кунлар исиши ҳамоно муаммо яна бўй кўрсатади. Вилоят энергетика, уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси бошлиғи ўринбосари Б. Пўлатбеков, зоология институти илмий ходими Қ. Кўшкимбаев, миллий таҳлил маркази биологи М. Халиқова маърузаларидан сўнг иш натижасидан қониқмаган депутатлар пудратчиларга саволлар ёғдиришди. Ҳатто, маблағ тежалиши ва мақбул натижа учун дронлардан фойдаланишни ҳам тавсия қилишди. Йиғилиш раиси Н. Абишов томонларни тинглаб, олимлар, мутахассислар ҳамда пудратчи фирмалар вакилларига мурожаат қилиб, хулосаларини баён этди.

– Бюджет маблағи ўринли сарфланиши керак, бунинг учун барчамиз масъулмиз. Халқ биздан ажратилган маблағнинг ижобий самарасини, хусусан, зараркунандаларнинг йўқолишини амалда кутади. Сизлар белгиланган вазифани ёруғ юз билан адо этиб, ҳамюртларимизнинг олқишига сазовор бўлишингизга ишончим комил, – деди раис.

Ш. МАДАЛИЕВ, 2023-05-11, 03:02 1064
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.