26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қулупнайчилик – даромадли соҳа

Қишлоқларда янги иш ўринлари ташкил этиш, чорва ва паррандалар сонини кўпайтириш, аҳоли даромадларини ошириш ва кичик бизнесни ривожлантириш орқали озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Туркистон вилоятида “Қишлоқ тежамкорлиги” синов лойиҳасини амалга ошириш бошланди. Лойиҳа доирасида Тулкибош тумани Мичурин қишлоғида қулупнайчиликни  ривожлантириш режалаштирилган.

Туман ҳокими Нуржан Изтлеуов мазкур лойиҳа ижросини назорат қилиш мақсадида тумандаги “Клубничый рай” деҳқон хўжалигида бўлиб, амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

Бу ерда  жами 2 гектарга яқин майдонга қулупнайнинг “Албион”, “Қора шаҳзода”, “Осиё”, “Клери” навлари экилган. Хўжалик  “Қишлоқ жамғармаси” дастури орқали 2,5 фоиз имтиёзли насия  олиб, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни ният қилган. Бугунги кунда маҳсулотларни сақлаш учун омборхона қуриш ишлари бошланди. 

Туман раҳбари  хўжалик раиси билан суҳбатлашиб, туман ҳокимлиги қонун доирасида ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканини таъкидлади.

Таъкидлаш  жоизки, жорий йилда Тулкибош туманидан Мичурин ва Балиқти  қишлоқлари “Қишлоқ тежамкорлиги” давлат синов лойиҳасига киритилиб, йирик дастурлар амалга оширилади.

Хулоса шуки, бугунги кунда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда  қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш муҳим аҳамиятга эга. Бу ички бозорда нарх-наво барқарорлигининг таъминлаш баробарида аҳоли бандлигини ошириш ва даромадини кўпайтиришга хизмат қилади.  

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2023-05-15, 23:43 1029
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.