26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қишлоқ тараққий этса, юрт фаровон бўлади

Туркистонда Парламент Мажлисининг аграр масалалар бўйича қўмитаси раиси Серик Егизбаев бошчилигида мамлакатимизда сабзавотчиликнинг бугунги аҳволи ва истиқболи, обикор деҳқончилик муаммолари муҳокама қилинди. 

Йиғилишда Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Абилхайир Тамабек, Савдо ва интеграция вазирлиги ҳамда Экология ва табиий захиралар вазирликлари масъул ходимлари, табиий монополияларни тартибга солиш соҳасидаги ваколатли органларнинг масъул ходимлари,  вилоят маслаҳати депутатлари, шунингдек, соҳа жамоат бирлашмалари вакиллари иштирок этди.

– Бугунги йиғилиш мамлакатимизнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, жумладан, аҳолини маҳаллий сабзавот ва боғдорчилик маҳсулотлари билан таъминлаш, сабзавот нархларини арзонлаштириш, мавсум оралиғида сабзавот маҳсулотлари нархининг кескин ошиб кетишининг олдини олиш, обикор деҳқончиликнинг бугунги ҳолати ва долзарб масалаларига бағишланади.  Сайёр йиғилишни Туркистон вилоятида ўтказишга бир қанча омиллар сабаб бўлди. Биринчидан, Туркистон вилоятида узумнинг 76, боғдорчилик маҳсулотларининг 64, меванинг 40, сабзавотнинг 25 фоизи етиштирилади. Иккинчидан, республикадаги обикор ерларнинг 25 фоизи вилоятга тегишли. Айни пайтда бу ҳудудда республиканинг 2 миллиондан зиёд аҳолиси истиқомат қилади. Куни кеча вилоятдаги хўжаликларда бўлиб, уларнинг  фаолияти билан яқиндан танишдик. Халқимизни маҳаллий сабзавот маҳсулотлари билан етарли даражада таъминлашда ҳал қилинмаган қатор муаммолар борлигини англадик. Бугунги йиғилишдан кўзланган асосий мақсад  муаммоларни ҳал этиш йўлларини биргаликда топишдан иборат, – деди Серик Егизбаев.

Туркистон вилояти ҳокимининг ўринбосари Ермек Кенжеханули қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ишлар ва режалар ҳақида гапирди.

– Маълумки, Туркистон вилояти иқлимий жойлашуви ва ишчи кучи жиҳатидан қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун  энг қулай ҳудудлардан бири. Вилоятнинг аграр тармоғида 74 минг қишлоқ хўжалиги тузилмаси фаолият юритмоқда, вилоятдаги 1 миллионга яқин аҳолининг иқтисодий салоҳияти қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ. Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Кемелули ўз маърузаларида қишлоқ хўжалигига алоҳида тўхталиб, мамлакатимиз аграр соҳасининг салоҳияти жуда юқори эканини таъкидлади. Шу шароитда Туркистон вилояти  ташкил топганидан буён деҳқончилик  изчил ривожланиб борди. Охирги 5 йилда умумий ишлаб чиқариш ҳажми 2 баравар ошиб, 1 трлн. тенгедан зиёдни ташкил этди. “Қишлоқ  омонати” лойиҳаси доирасида давлат томонидан жорий йил учун 19,8 миллиард тенге  ажратилиб, қишлоқ хўжалиги лойиҳаларини йиллик 2,5 фоиз ставкада насиялаш бошланди. Бу қишлоқ аҳолиси фаровонлигини юксалтириш, янги иш ўринлари очилишига янги суръат бағишлаши  шубҳасиз, – деди вилоят ҳокими ўринбосари.

Йиғилишда сабзавотчилик тармоғини ривожлантиришдаги муаммолар ва тўсиқ бўлаётган  омиллар муҳокама қилинди. Шу жумладан, сабзавот омборларининг етишмаслиги, ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва кенгайтириш учун субсидиялар олиш муаммолари, тармоқнинг етарли даражада молиялаштирилмаганлиги, қайта ишлаш улушининг пастлиги, ишлаб чиқариш таннархининг юқорилиги ва сабзавот маҳсулотларининг нарх-наво ва рақобатбардошлигининг пастлиги қайд этилди. Шунингдек, мавсумдан ташқари даврда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархларининг ошиши инфляцияга салбий таъсир кўрсатаётгани ҳамда сабзавот ва меваларнинг айрим тоифалари бўйича импорт улушининг ошишига олиб келиши таъкидланди. Оқар сув танқислигини бартараф этиш, янги иншоотлар қуриш, эскирган сув хўжалиги иншоотларини тиклаш учун барча  имкониятлардан фойдаланиш муаммолари ҳам тилга олинди. Йиғилиш иштирокчиларининг барча амалий  таклиф ва истаклари бўлажак Ҳукумат соати тавсиялари лойиҳасига киритилади.

Депутатлар Туркистон вилоятига ташрифи давомида қатор қишлоқ хўжалиги иншоотларида бўлди. Сабзавот етиштиришга мўлжалланган “Аделя” иссиқхона мажмуаси, олма ва бошқа мевалар етиштириш, сақлаш ва қайта ишлашга ихтисослаштирилган  «Dala Fruit»  корхонаси, «Бөрте Милка» сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш мажмуаси, чорвачиликка ихтисослашган «Nurym Group» корхонаси ва бошқа иншоотларни оралади.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати., 2023-05-16, 04:00 1052
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.