26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Илғор технологиялардан фойдаланиш – давр талаби

Ўрдабоши туманида жорий йилнинг январь-март ойларида қишлоқ хўжалиги соҳасида 7,7 млрд. тенге миқдорида маҳсулот етиштирилди. Жумладан, жорий йили 70,4 минг гектар ерда қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш режаси 93 фоиз уддаланди. Буни туман ҳокими Нурбек Бадирақов деҳқон хўжаликлари иштирокида ўтган семинарда маълум қилди.

Шубар қишлоғидаги “Шубар” деҳқон хўжалигининг экинзорида ўтган семинарда минерал ва органик ўғитлар, сифатли уруғ ва қишлоқ хўжалиги техникаларининг кўргазмаси ҳам уюштирилди. 

– Бугунги кунда мўл ҳосил олиш учун турли органик ва минерал ўғитлар фойдаланишга татбиқ этилмоқда. Вақт, ишчи кучини кўп талаб қилмайдиган, намликни узоқ вақт сақлаб туришга имкон берадиган техникалар пайдо бўлмоқда. Минтақадаги баъзи хўжаликлар илғор технологиялардан фойдаланиб, яхши кўрсаткичларга эришмоқда. Масалан, кўргазмада Европада ишлаб чиқарилган уруғ сепадиган ускунани кўрдик. У бешта вазифани бажара олади –  бир кунда 50 гектар ерга уруғ қадаши мумкин. Дрон 6-7 дақиқада 1 гектар майдонни дорилашга улгуради. Илғор технологиялардан фойдаланиш – бугунги кун талаби. Бундан ташқари, тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни йўлга қўйишимиз зарур, – деди туман ҳокими.

Вилоят минтақавий алоқалар хизмати, 2023-05-18, 20:29 1064
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.