26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Зарарсизлантириш ишлари танқид қилинди

Вилоят ҳокими Дархан Сатибалди раислигида ўтган девон мажлисида пашшага қарши кимёвий  ишлов бериш масаласи юзасидан маълумот берилди. Сўнгги йилларда Сирдарё бўйида,  Кўксарой сув омбори атрофида жойлашган аҳоли манзилларида пашша кўпайиши одатий ҳолга айланди. Туркистон, Кентов, Арис шаҳарлари ва Саврон, Ўтрор, Чордара туманлари дезинфекция ҳудуди этиб белгиланган. Зарарсизлантириладиган майдон 7713,1 гектар.

Ҳашоратларга қарши кимёвий ишлов бериш етарли даражада амалга оширилмаяпти. Вилоят ҳокими соҳа раҳбарларини  танқид остига олди. Камчиликларга йўл қўйгани учун соҳага масъул бошқарма раҳбарига қонун доирасида тегишли чоралар кўриш топшириғини берди.

– Йил аввалида зараркунандаларга қарши курашга шай бўлиш зарурлиги ҳақида кўп маротаба огоҳлантирилган эди. Агар уларни бартараф этишга доир сизнинг ҳисобларингиз тўғри бўлса, унда нега аҳолидан  шикоятлар тушмоқда? Жадал равишда зараркунандаларга қарши кураш ишларини сифатли юритиш, назоратни кучайтиришни топшираман. Ҳафта сайин амалга оширилаётган ишларнинг бориши ҳақида ҳисобот беринг, – деди вилоят ҳокими.

Зарарсизлантириш тадбирлари ва илмий таъминотни “Satti Tulik” МЧБ пудратчи компанияси олиб бормоқда. Жорий йил ушбу мақсадда 644,4 млн. тенге маблағ ажратилди. Вилоятда март ойидан буён зарарсизлантириш ишлари амалга оширилмоқда. Илмий тадқиқот ишларига 10 нафар одам, зарарсизлантириш тадбирларига 62та техника ва 77 одам жалб қилинган. 

Мутахассисларнинг фикрига кўра,  бу – флора ва фаунага хавф туғдирмайди. Зарарсизлантириш тадбирларини юритишда эҳтиёт чораларини кўриш  муҳим.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2023-05-18, 20:30 598
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.