26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ажойиб анжуман

Туркистон шаҳридаги «Фараб» кутубхона мажмуасида «Оила. Шахс. Фуқаролик жамият» мавзуида ота-оналар анжумани ўтди. Тадбир Туркистон вилоят ижтимоий тараққиёт бошқармаси ва «Туркистон вилоят ота-оналар уюшмаси» жамоат бирлашмаси томонидан ташкил этилди. 

Унда Туркистон вилояти ҳокимининг ўринбосари Бейсенбай Даулетули, ҚР Президенти қошидаги Хотин-қизлар ишлари ва оилавий-демографик сиёсат тўғрисидаги Миллий комиссия аъзоси Баян Айтбекқизи, «Туркистон шаҳар Хотин-қизлар уюшмаси» жамоат бирлашмаси раиси Улжалғас Абенқизи иштирок этди. Йиғилишда оилавий руҳшунослар, оила Академияси асосчилари ва шифокорлар маъруза қилди.

Анжуман Туркистон вилоятида оила институтини мустаҳкамлаш, фарзанд тарбиясида ота-онанинг ўрни, болаларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш борасида ташриф буюрган иштирокчиларга тушунтириш мақсадида ташкил этилди.

Оила – муқаддас! Ҳар бир оила жамият кўзгуси. Оилавий қадриятлар ва анъаналарга содиқ Туркистон вилояти демографик ўсишда етакчи. Давлат Раҳбарининг топшириғига биноан мамлакат ва жамоат институтлари томонидан оилалар фаровонлигини юксалтириш борасида мажмуавий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Анъанага кўра, вилоятимизда навбатдаги «Намунали оила» танловини бошладик. Жамиятимизда намуна бўла оладиган оилалар жуда кўп. Турли лойиҳалар ва танловлар натижасида биз бунга гувоҳ бўляпмиз. Қудратли давлат ҳам, яхлит жамият ҳам биринчи навбатда аҳиллиги мустаҳкам, баракали оилалардан ташкил топади. Намунали оилалар – келажакда мамлакатни бошқарадиган, зиёли фуқарони тарбиялайди, рақобатбардош жамиятни шакллантиради, – деди Бейсенбай Даулетули.

Майсара САФАРОВА, 2023-05-18, 20:40 693
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.