26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Бошпанага мухтож оилаларга туҳфа

Туркистон вилоятида  мактаб битирувчиларининг сўнгги қўнғироқ  байрами арафасида хайр-эҳсон, муҳтожларга ёрдам бериш, қишлоқни ободонлаштиришга ҳисса қўшиши анъанага айланган. Бу йил ҳам  анъана давом этиб, битирувчиларнинг бир қисми эҳтиёжманд оилаларга уй-жой туҳфа қилган бўлса, яна бири спорт мажмуаси, автобус бекати ва хиёбон барпо этиб, қишлоқ аҳлининг эҳтиромига чулғанди.

Жумладан, Тулкибош туманидаги Абай номли ҳамда Б. Садиқов номли мактабларнинг 20 йиллик битирувчилари туман марказидаги муҳтож оилага молхонаси, ҳаммоми ва саройи бор олти хонали уй совға қилди. Шунингдек, тўпланган 8 млн. 600 000 тенгега зарур уй-рўзғор буюмлари харид қилинди. Ариснинг Байирқум қишлоғида 20 йил муқаддам мактабни тамомлаганлар ўзлари таълим олган мактабга 3 млн. тенге ҳомийлик ёрдамини ташкил қилишди.  Ушбу маблағ эвазига мактаб майдонига тош ётқизилиб, яроқсиз  столлар янгиланди. Шунингдек, битирувчилар жамоат арбоби, таниқли шоир Мухтар Шахановни мактабга таклиф этиб,  мазмунли суҳбат уюштирилди.

Чордара тумани Қўссейит қишлоғидаги “Сырдария” умумий ўрта мактабининг 2003 йилги битирувчилари кўп болали оилага уч хонали уй совға қилди. Бундан ташқари, Ўрдабоши туманидаги Тўрткўл аҳоли манзилида яшовчи 1985-1986-йилларда туғилган битирувчилар тўрт болали ёлғиз она учун уй қуриб беришди. Бу – битирувчиларнинг  совға қилган иккинчи  уй. 

Келес туманидаги Ақтўбе  қишлоғи битирувчилари эзгу анъана доирасида  бир оилага қувонч улашди. 1985-1986-йилги битирувчилар 40 нафардан зиёди кам таъминланган оилага уч хонали уй қуриб берди. Саховатпешалар 2003 йили 39-сонли Л. Жўлдасов номли мактабни тамомлашган. Шунингдек, 2003 йил битирувчилари Бирлик қишлоғидаги Жангелдин номли мактабда хиёбон барпо этишди. Келес туманига қарашли Ақтўбе қишлоғидаги 40-сонли Ғ. Муратбаев номли мактаб битирувчилари жамоат арбоби Ғани Муратбаев хотирасига ёдгорлик ўрнатишди.

Бу каби хайрли ва савобли тадбирда Жетисай тумани битирувчилари ҳам илғорлар сафида. Мақтали қишлоғида м битирувчилар ҳамқишлоқларига Ўналбек Тастанбекули номидаги оммабоп спорт мажмуасини совға қилишди. Кентов шаҳри тасарруфидаги  Байилдир овулига 2003 йил битирувчилари янги автобус бекати қуриб беришди. Бекат электр тизимига уланган, йилнинг тўрт фаслига мос.

Сўзоқ туманида икки оилага уй калитлари топширилди. Туман марказидаги Т. Алимқулов номли мактаб-лицей интернати ва А. Байтурсинов номли ўрта мактабни 20 йил аввал битирган Чўлоққўрғон қишлоғидаги кўп болали оилага янги уй ҳадя қилишди. Таукент кентидаги И. Кенесбаев  номли мактаб битирувчилари ёлғиз онага кўп қаватли уйлардан квартира калитини топширишди. Ҳар икки уй  уй-рўзғор буюмлари  билан таъминланган.

Кўп йиллар ижарада яшаган фуқаролар қувончларини яширолмай, саховатли инсонларга миннатдорчилик билдиришди.

Вилоят минтақавий алоқалар хизмати, 2023-06-05, 23:36 532
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.