26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қозоғистон – қадрдон ватаним...

Туркистон шаҳрида А. Яссавий мақбараси пойида “Қозоғистон – қадрдон ватаним менинг” ватанпарварлик форуми Вилоят ижтимоий тараққиёт бошқармаси томонидан ташкил этилди. Давлат мадҳияси янграб, давлат байроғи ва герби саҳна тўрига тантанали олиб чиқилди. 

Вилоят ижтимоий тараққиёт бошқармаси раҳбари Ансар Ўсербаев 31 йил муқаддам Давлат рамзлари қабуллангани, барча учун байроқ, мадҳия муқаддас тушунча эканлигини табрик нутқида баён этди. Жаҳон миқёсида зафарга эришган машҳур спортчиларимиз ғалаба шоҳсупасига кўтарилганида давлат мадҳияси янграб, Қозоғистон байроғи ҳилпираганида қалбимизни ватанпарварлик туйғуси қамраб олиши табиий ҳолат. Давлат мадҳияси, байроғи, герби барчамиз ва ҳар биримиз учун муқаддас.

А. Ўсербаев бир гуруҳ пешқадам ёшларни вилоят ҳокимининг “Ташаккурнома”си билан тақдирлади. Мукофотланганлар орасида Туркистон шаҳар ҳокимлиги ички сиёсат бўлими раҳбари ўринбосари Меруерт Абуова, ўтган йил якунига кўра ҚР Президентининг “Энг яхши маҳсулот тайёрлаган тадбиркор” номинацияси соҳиби, доимий обуначимиз Иқбол Абишев ҳам бор. Мукофот муборак бўлсин! 

Туркистон шаҳридаги тиббиёт ҳамда ҳунар коллежлари талабалари иштирокида кўп кишилик флешмоб намойиш этилиб, саҳнада мустақил Қозоғистон, кўҳна ва навқирон Туркистон шаҳри равнақига бағишланган ватанпарварлик қўшиқлари ижро этилди. 

Тадбирда меҳмон сифатида иштирок этган меҳнат фахрийлари Тўлқин Саидмуродов, Улжан Мустафаевалар ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда бу каби тадбирлар аҳамияти юксаклигини қайд этишди.

Ш. МАДАЛИЕВ, 2023-06-06, 01:56 686
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.