26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ёз ҳаракати – соз ҳаракат

Вилоят энергетика ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси раҳбари Руслан Муздибеков минтақавий алоқалар хизматида ўтган брифингда аҳолига мурожаат қилиб, кўмирни эртароқ харид қилишга чақирди.

Унинг сўзларига кўра, вилоятда иситиш мавсумида кўмирга эҳтиёж 1021,3 минг тоннани ташкил этади. Жумладан, бюджет ташкилотларининг автоном қозонхоналарига – 140,2 минг тонна (ташилгани – 26,9 минг тонна, 19 фоиз), иситиш корхоналарига – 129,7 минг тонна (ташилгани – 2,5 минг тонна, 2 фоиз). Якка тартибдаги аҳолининг эҳтиёжи 468,5 минг тоннани, иссиқхоналарга бўлган эҳтиёж эса 282,9 минг тоннани (33,7 минг тонна, ташилганнинг 11 фоизи) ташкил этади.

– “ҚТЖ – Жүк тасымалы” ҲЖ маълумотларига кўра, жорий йил 1 майдан 30 июлга қадар вилоятга 156,5 минг тонна кўмир етказилган. Кўмир вагонлари мунтазам келмоқда. Июль ойида 34,9 минг тонна юк ташилган. Қозоғистон Республикаси Саноат ва инфратузилмавий тараққиёт вазирлигининг 05.03.2023 йилдаги 312-сонли буйруғига мувофиқ, энергетик хавфсизлик ва кўмир нархининг барқарорлигини таъминлаш мақсадида 6 ой муддатга (26 ноябрга қадар) автомобилда кўмир экспорти тақиқланган. Умуман олганда, вилоятда коммунал ва маиший кўмир ташиш билан 16та ҳудудий оператор шуғулланади. Ҳудудий операторлар туман ва шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланади, – деди Руслан Ўринбекули. – Куз-қиш мавсумида кўмирга эҳтиёж кескин ортади. Шу сабабли, дилерлар томонидан чайқовчилик нархларнинг ошиши хавфи мавжуд. Қиш мавсуми бошлангунга қадар зарур кўмир захираларини тўлиқ таъминлаш зарур.

Таҳлилларга кўра, Шубаркўл кўмирининг ўртача нархи бир тоннаси учун 15-20 минг тенге, олис аҳоли манзилларига етказиб бериш нархини ҳисобга олсак, кўмирнинг бир тоннаси 18-24 минг тенге.

Қўшимча маълумотларга кўра, ҳозир кўмир конларидан сотилаётган кўмир ҳажмининг 10 фоизи товар биржаси орқали сотилади. Айни пайтда Саноат вазирлиги товар-хомашё биржаси орқали сотиладиган кўмир ҳажмини 50 фоизга етказишни режалаштирмоқда.

Брифингда вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси раҳбари ўринбосари Алибек Плалов иссиқхоналарни кўмир билан таъминлаш ҳақида маълумот берди.

Вилоятда жами 3366та иссиқхона мавжуд бўлиб, уларнинг майдони 1517 гектарни ташкил этади. Шу жумладан, 87,2 гектарда 26та саноатлаштирилган иссиқхона, 1429,8 гектарда 3503та деҳқон хўжалиги иссиқхоналаридир. Уларнинг асосий қисми Сариоғоч туманида – 812 га (54 фоиз), Қазиғурт туманида – 183 га (12 фоиз), Келес туманида – 106 га (7 фоиз), Ўрдабоши туманида – 101 га (7 фоиз), Сайрамда – 60 га (4 фоиз) жойлашган.

Қозоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги иссиқхоналарда фойдаланиладиган электр ва газ харажатларини қисман субсидиялаш қоидаларини ишлаб чиқмоқда. Бюджет дастури 2024 йилдан бошлаб амалга оширилади. 

2023-08-02, 22:47 934
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.