26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Халқаро олимлар Туркистонда қарор қабул қилди

Вилоят ҳокимлиги мутахассислари, экологлар ва халқаро экспертлар иштирокидаги йиғилишда Туркистон вилояти яшил майдонларини сақлаш ва кўпайтириш масаласи муҳокама қилинди. 

Мутахассислар умумий мажлисда вилоятнинг тупроқ-иқлим шароитига мос дарахтлар экиш ва янги технологияларни жорий этиш, ўрмон дарахтлари ниҳолхоналарини барпо этиш, боғдорчилик хўжаликларини кенгайтириш зарур, деган қарорга келишди.

Халқаро йиғилишда биринчи бўлиб сўз олган Туркистон вилояти табиий захиралар ва табиатдан фойдаланишни созлаш бошқармаси бошлиғи Қайрат Абдуалиев Президент топшириғига кўра республика ҳудудида экологик аҳволни яхшилаш учун 2 млрд. туп турли  дарахт кўчатлари экиш мақсадида мажмуавий режа қабул қилиниб, 5 йилда вилоятда 110,2 минг гектар ерга 170,0 млн. туп кўчат ўтқазиш бўйича тегишли ишлар амалга оширилаётганини таъкидлади.

Маърузачининг сўзларига кўра, вилоят ҳокими Дархан Сатибалди ташаббуси билан Туркистон шаҳрининг экологик ҳолатини яхшилаш мақсадида “Яшил белбоғ” майдонини 30 минг гектарга кенгайтириш режаланиб, бугунги кунда 15 минг гектарга кўчат ўтқазилиб, парвариш қилинмоқда. Туркистон шаҳри ва вилоятнинг қатор туманларида кескин континентал иқлим туфайли экилган ўрмон дарахтларининг 25 фоизи биринчи ва иккинчи йилларда қуриб қолади, бу эса табиий жараёндир. Вазирлик томонидан мавжуд ўрмон майдонларининг кузги инвентаризациясини ўтказиш қоидаларига ўзгартиришлар киритилиб, Туркистон вилоятида маданий ўрмон майдонларини ўстириш ва сақлаш кўрсаткичи 50 фоиз этиб белгиланди. Туркистон шаҳри экологик ҳудудга киритилган бўлса-да, кузги саноқ натижаларига кўра, шаҳар атрофидаги дарахтларнинг  чидамлилиги 60-65 фоизни ташкил этмоқда, – деди К. Амангелдиули.

Ўз навбатида, Х. А. Ясавий номидаги Халқаро қозоқ-турк университети ректори Жанар Темирбекова, «BIOVERSITY international» компаниясининг Марказий Осиё бўйича менежери Муҳаббат Турдиева, “Озиқ-овқат хавфсизлиги ислом ташкилоти”нинг дастур ва лойиҳалар бўйича директори Али Зулфиқор, Қозоғистон мева-сабзавотчилик илмий-тадқиқот институти бошқаруви раиси Темиржан Аитбаев  ва бошқалар сўзга чиқиб, ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Шу билан бирга, А. Бўкейханов номидаги Қозоғистон ўрмон хўжалиги ва агроўрмон хўжалигини такомиллаштириш илмий-тадқиқот институти катта илмий ходими Андрей Кабанов Астана яшил ҳудудсини ташкил этиш ҳақида фикр юритган бўлса, Мирзо Улуғбек номидаги Миллий университети академиги Лазиза Ғофурова сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикасида қуруқ иқлимга чидамли дарахтлар етиштиришнинг илмий асосларига тўхталди. 

 Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Тошкент аграр университети профессори Ёқубжон Йўлдошев, Қозоғистон сув хўжалиги илмий-тадқиқот институти илмий ишлар директори Нурлан Балғабаев “Сув танқислиги муаммолари ва уни бартараф этиш йўллари” мавзуида маъруза қилди.

Анжуман якунларига кўра яшил ҳудудни ободонлаштириш ишларига янги суръат бахш этадиган резолюция қабул қилинди. Унда қум кўчкиларини тўхтатиш, ўрмон кўчатхоналарида томчилатиб суғориш усулларини кенг қўллаш ҳақида сўз юритилди.

Йиғилишда қабул қилинган қарор шу кунгача амалга оширилган ишлар ва келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишларга йўл-йўриқ кўрсатувчи ҳужжатдир.

Йиғилишда махсус иштирок этган Ўзбекистон, Қирғизистон, Ҳиндистон ва Покистон, Марказий Осиё мамлакатлари олимлари ўз тажрибалари билан ўртоқлашди, иқлими қуруқ ҳудудларда дарахт етиштириш сирлари билан ўртоқлашди.

2023-08-08, 03:08 941
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.