26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистонда республика заковат ўйинлари

Вилоят марказида “Ал Форобий” республика заковат ўйини ўтди. Ғолибларни вилоят ҳокими Дархан Сатибалди тақдирлади.

Вилоят “Ёшлар имконият маркази” томонидан ташкил этилган тадбирдан кўзланган мақсад иқтидорли ёшларни аниқлаш, уларнинг билимга қизиқишларини уйғотиш орқали савиясини оширишдан иборат эди. Ёшларда заковат ва нотиқлик маданиятини шакллантириш йўналишида ташкил этилган мусобақада 50га яқин жамоа иштирок этди. Улар орасида Астана, Алмати, Шимкент шаҳарлари, Жамбил ва Қизилўрда вилоятларидан 200 нафардан зиёд ёшлар ўзаро беллашди.

Туркистон вилоятининг чинакам билимли ёшларини бирлаштирган ушбу танловнинг иккинчи босқичида вилоят ҳокими Дархан Сатибалди иштирок этиб, ёшларга муваффақият тилади.

– Мунтазам ўтказиб келинаётган заковат мусобақа бу йил Туркистонда республика миқёсида ташкил этилмоқда. Ушбу беллашувда Туркистон шаҳрининг янги йўналишда “Заковатли шаҳар” сифатида ривожланишига хизмат қилади. Ёшлар ўртасида заковатли авлодни шакллантириш, бошқа давлат ёшлари билан дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида “Ал Форобий” заковат беллашувини халқаро миқёсда ўтказиш зарур, деб ҳисоблайман. Президентимиз ёш олимларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ёшларнинг бўш вақтидан унумли фойдаланиш имконини яратиш юзасидан Ҳукуматга топшириқлар берди. Бинобарин, мамлакатимизда заковатли ёшларни шакллантириш жараёни жадал ривожланди, дейишга асос бор. Айниқса, ёшларнинг имкониятларни қўлдан бой бермай, сифатли таълим-тарбия олиши, спорт ва санъат билан шуғулланиши, етук мутахассис бўлиб етишиши, Ватанимиз равнақига ҳисса қўшиши биз учун муҳим. Келгусида заковат беллашувлари ташкил этилишини қўллаб-қувватлашга тайёрмиз. Ғолиб ва ​​совриндорларни табриклаймиз, – деди Дархан Сатибалди.

Биринчи ўринни Байдибек туманининг “ББC” жамоаси қўлга киритди. Алмати шаҳриниг «Oilike team» жамоаси иккинчи, Шимкентнинг “Ал Форобий” жамоаси учинчи ўринни эгаллади. Тўртинчи ўрин Туркистоннинг «Key To Life» жамоасига насиб этди. Биринчи ўринни эгаллаган жамоага 500 000 тенге, иккинчи ўринни эгаллаган жамоага 300 000 тенге, учинчи ўринни эгаллаган жамоага 200 000 тенге мукофот берилди.

Шунингдек, “Энг яхши устоз” номинацияси бўйича 1-ўринга 150 000 тенге, 2-ўринга 100 000 тенге, 3-ўрин соҳибига 50 000 тенге пул мукофоти берилди. 10дан зиёд жамоа моддий рағбатлантирилди. 

Туркистон вилояти ёшлари нафақат таълим, балки спорт, маданият соҳаларида ҳам жаҳон мусобақаларида юксак марраларни қўлга киритмоқда.

Жорий йилда вилоятдан 10 нафар спортчи жаҳон чемпионатлари ва кубокларида 1-ўрин, 5 нафар спортчи 2-ўрин, 2 нафар спортчи 3-ўринни қўлга киритди.

2023-08-15, 02:41 1055
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.