26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қозоғистон ва Ўзбекистон мудофаа вазирларининг учрашуви ўтди

Мудофаа вазирликлари бошлиқлари генерал-полковник Руслан Жақсилиқов ва генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов «Қанжар-2023» қўшма тезкор-тактик махсус ўқув машғулотларининг иккинчи босқичи ўтаётган Ақтов гарнизони ҳарбий қисмларига ташриф буюрди, деб хабар беради ҚР Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

Томонлар жанговар тайёргарлик, ҳарбий таълим ва ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси соҳасидаги икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилди.

 Мудофаа вазирларининг фикрича, машғулотлар давомида жанговар тайёргарлик вазифаларини биргаликда бажариш штаб ва бўлинмалар ҳаракатларида тезкорлик, изчилликка эришиш, жанговар ҳаракатларнинг янги шакл ва усулларини ўзлаштириш имконини бермоқда.

Ҳар икки давлат мудофаа вазирлари ҳарбий таълим соҳасида ҳамкорлик қилиш учун мавжуд салоҳиятни қайд этдилар.

Генерал-полковник Руслан Жақсилиқов Ўзбекистон Қуролли Кучлари ҳарбий оркестрининг «Астана – Мәдениет керуені» халқаро ҳарбий мусиқа фестивалидаги иштироки ва «Ватан таянчи» ҳаракати вакилларига «Айбын-2023» ёшларнинг ҳарбий-ватанпарварлик йиғинида иштирок этгани учун ҳамкасбига миннатдорчилик билдирди.

Учрашув якунида мудофаа вазирликлари вакиллари эришилган келишувлар тизимли амалга оширилаётганини таъкидлаб, ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга ишонч билдирдилар.

ҚР Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати, 2023-08-15, 02:45 836
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.