26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Чегарачилар куни нишонланди

Чегарачилар куни муносабати билан Жетисай шаҳрининг марказий майдонида “Қўрғони сен элимнинг” мавзуида тантанали тадбир ўтди. Унда Жетисай тумани ҳокими ўринбосари Марат Айнабеков, шаҳар ҳокими Нурлибек Бахтияров, чегарачилар ва шаҳар аҳолиси иштирок этди.

– Ҳурматли зобит ва аскарлар, чегара хизмати фахрийлари! Сизларни касбий байрамингиз билан чин қалбимдан табриклайман! Мамлакатимиз миллий хавфсизлигини таъминлаш, элимиз давлат чегарасини қўриқлаш борасидаги саъй-ҳаракатларингиз беқиёсдир. Сизга машаққатли, шарафли ва масъулиятли ишларингизда муваффақият, мустаҳкам соғлик, куч-қувват тилаймиз! Масъулиятли хизматингизда ютуқларга эришаверинг! Юртимиз омон, сарҳадларимиз тинч бўлсин, – деди Марат Айнабеков. Шундан сўнг у бир гуруҳ чегарачиларни туман ҳокими Серик Мамитовнинг ташаккурномалари билан тақдирлади.

Чегарачиларнинг касб байрамини муносиб нишонлаш мақсадида ташкил этилган тадбирда туман Маданият уйи ходимларининг ватанпарварлик руҳидаги куй-қўшиқлари янгради. Шунингдек, чегарачилар ҳам ўзларининг санъати билан йиғилганларга кўтаринки кайфият бағишлади.

2023-08-22, 03:14 892
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.