26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ёшлар малака оширдилар

Ўрдабоши туманида ёшларни тадбиркорликка рағбатлантиришга доир “Ўз касбингни оч” мавзуида экскурсия ҳамда маҳорат сабоғи ўтди. Дастлаб иштирокчилар “Бөрте Милка” МЧБ мажмуавий сут фермаси ва “Bokei” МЧБнинг ғишт заводига саёҳат уюштирдилар. 

Семинарни Ўрдабоши тумани ҳокими ўринбосари Ўлжас Бўлатханули ҳамда вилоят ижтимоий тараққиёт бошқармасининг, Ёшлар имконият маркази муассасасининг раҳбари ўринбосари Пердебек Есқулов очиб, тадбиркорлик соҳасининг тараққиёти ва келгусида амалга ошириладиган кенг кўламли лойиҳаларга тўхталди. 

Туман Маданият уйида 300дан зиёд йигит-қизга “Ёшларга мўлжалланган 2,5 фоизли насия”, “Бизнеснинг йўл харитаси – 2025”, “Бастау бизнес” лойиҳаларининг йўналишлари тушунтирилди.

Тадбирга махсус таклиф этилган “Daryn online” компаниясининг республика бўйича харид бўлими раҳбари Байдибек Қуатбай, ёш миллионер, бизнес-тренер Ўндирис Саят ва ёш тадбиркор, давлатимизда илк тур-саёҳат соҳаси асосчиларидан бири Қабилбай Жақсибек ўз бизнес соҳалари  ва муваффақиятлари ҳақида сўзлаб бердилар.

Иштирокчилар ўз  саволларига жавоб олиб, энг фаол иштирокчиларга “Jake tau” жамоаси ва жамоат фаоли Ўлжас Мамир Тўлебий тумани Қашқасув қишлоғидаги сиҳатгоҳларнинг бирига бепул йўлланма совға қилди.

2023-08-22, 03:15 1062
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.