26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Санъатга боғланган устозлик

Халқимиз – санъатсевар. Санъатга ошуфта қалб эгаси борки, амалга ошираётган ишларида, ўзига хос услуб билан хизматига ёндошишида, оиладаги тутумида, фарзандларига берган тарбиясида ўз аксини топади, гўзаллик, назокатга ихлоси  ҳар нафасида cезилади. Ўзбек хонадонида камол топиб, улғайган Карима Деҳқонова ана шундай санъатга иштиёқманд халқимизнинг фарзандлари сирасидан.

 1951 йили Манкент қишлоғида таваллуд топган Карима Деҳқонова Оқсувкент қишлоғидаги З. Космодемьянская номли ўрта мактабни тамомлади. Болалигидан муаллимликни орзу қилганлиги боис, ҳеч иккиланмай ҳужжатларини Ангрен Давлат педагогика олийгоҳининг инглиз тили факультетига топширди. Талаба қиз тил ўрганиш баробарида санъат ихлосманди эканлигини ва бунинг  учун Яратган уни иқтидор ва кўникмалар билан сийлаганини ҳам исботлади. Институт тадбирларида Кариманинг  жарангли овози билан ижро этилган қўшиқлар турли анжуманларга файз бағишлади. 

Ангрен Маданият уйи қошида ташкил этилган ашула ва рақс дастасининг фаол иштирокчисига айланди. Даста  кўпгина танловлар, анжуманлар, фестивалларда иштирок этиб, фахрий ёрлиқларни қўлга киритди. Қозоғистонлик талаба илм ўрганиш баробарида Ўзбекистондаги таниқли даста таркибида истеъдодини намойиш этиб, соҳир овози билан қўшиқ ихлосмандларининг

эътиборини қозонди. Мамлакат миқёсида ўтказилган шаҳарлараро танловларда фахрли ўринларнинг соҳибаси бўлди. Ўзбекистон Республикасида анъанавий ўтказиб келинадиган, турли шаҳарлар ва ҳатто қўшни мамлакатлардан ҳам иқтидор эгаларини жамлайдиган “Марҳабо талантлар!” кўрик-танловининг саралаш босқичида иштирок этиб,

ҳайъат аъзоларининг эътирофига сазовор бўлди.  

К. Деҳқонова ҳам отаси, ҳам санъат йўлидаги устози Деҳқонбой отадан ўрганган “Дугоҳ” қўшиғини ижро этиб, томошабинлар олқишига сазовор бўлди. 1973 йили олий ўқув юртини имтиёзли диплом билан тамомлаган қаҳрамонимиз фаолиятини Оҳангарон шаҳрида ўқитувчиликдан бошлади. 1975 йили Сайрам туманидаги З. Бобур номли ўрта мактабда фаолиятини давом эттириб, нафақага чиққунига қадар қадрдон масканда болаларга инглиз тилининг сир-асрорларини ўргатди.

Карима Деҳқонованинг кўплаб шогирдлари устози сингари муаллимлик йўлини танлашди. Устозлари сингари минглаб шогирдларни тайёрлашмоқда.

– Устозлик ҳамда санъат ихлосмандлиги тақдиримга битилганидан бениҳоя мамнунман, – дейди биз билан суҳбатда онахон. – Менга иноят этилган иқтидор ва кўникмаларни ҳам шогирдларимга тақдим эта олдим. Ўқувчиларим турли касблар бошини тутиб, комил инсонлар сифатида вояга етишди. Халқаро тилни етук ўзлаштирган шогирдларим ривожланган давлатларда рақобатбардош мутахассис сифатида ишлаётганлигини эшитиб, қувонаман, муаллимлик фаолиятим беҳуда кетмаганлигидан бошим осмонга етади. Талабалик давримдан таълим ҳамда санъатни ҳамоҳанг олиб боришда отажоним, санъат йўлидаги устозим Деҳқонбой отанинг хизмати катта. Бизга оталик меҳрини мусиқанинг ажиб садоси, пардаларига жойлаштириб берган отажонимиздан Аллоҳ рози бўлсин.

Нафақадор устознинг санъатсеварлиги у ташриф буюрган давраларда ҳис этилади. Турлича талқинларда ижро этилган ўзбек халқ қўшиқлари, лапарлар, ёр-ёрларимиз устознинг  овози билан даврларга файз бағишлаяпти.

Муаллималикни санъат билан уйғунлаштирган ҳолда ёшларга сабоқ берган, ўз касбини қадрлайдиган ҳамда ўша касбда қадр топган, ишига завқ-шавқ билан ёндошган, истеъдодли устозларимизга бахт-саодат, сиҳат-саломатлик, узоқ умр тилаймиз.

М. САЪДУЛЛАЕВА, 2023-08-23, 20:03 1107
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.