26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ТАЪЗИЯ БИЛДИРДИ

Вилоят ҳокими Дархан Сатибалди Ўтрор туманига ташриф буюриб, Сирдарёда ҳалок бўлганларнинг ота-онаси ва яқинларига ҳамдардлик билдирди. Уларга тегишли ёрдам кўрсатилишини маълум қилди.

Ўтрор туманида сувга чўккан 11 кишининг 9 нафарининг жасади топилиб, уларга жаноза ўқилди ва дафн этилди. Воқеа юзасидан Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қошида тезкор штаб ташкил этилиб, қутқарувчилар, туман ҳокимлиги, ўрмон хўжалиги ва кўнгиллилар жўнатилди, қидирув тадбирларига зудлик билан киришилди. Масала шахсан вилоят раҳбари Дархан Амангелдиулининг назоратига олиниб, оилага тегишли ёрдам кўрсатилди.

Вилоят ҳокимининг икки ўринбосари шу жойда бўлиб, тегишли ёрдам ташкил этилди. Қидирув ишларига жами 150та гуруҳ, 16та техника ва 6та сузиш воситаси сафарбар қилинди.

Қутқарувчилар ва кўнгиллилар аҳолини ёзда бу ерда чўмилиш мумкин эмаслиги ҳақида огоҳлантиришган. Маълум бўлишича, тушунтириш чоғида ушбу оила аъзолари ҳам иштирок этган. Бироқ, рухсат этилмаган жойда чўмилиш ва хавфсизлик чораларига риоя қилмаслик фожиа билан якунланди. Вилоят аҳолисидан эҳтиёт чоралари талабларига қатъий риоя қилишни сўранамиз.

Ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2023-08-24, 01:16 981
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.