26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Тадбиркорлик янада ривожланади

Туркия Республикасининг Ван шаҳри савдо-саноат палатаси раиси Неждет Таква ва вилоят тадбиркорлар палатаси директори Асилан Ибадуллаев ҳамкорлик меморандумини имзолади. Томонлар тадбиркорлик соҳасида яқин алоқалар ўрнатиб, савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга келишдилар.

Келгусида икки мамлакат компанияларининг сармоявий лойиҳаларини амалга оширишда бевосита алоқа ўрнатиш учун шарт-шароитлар яратиш кўзланмоқда. “Тurkistan” индустриявий минтақасидаги кичик ва ўрта тадбиркорлик иншоотлари фаолияти билан танишган делегация вакиллари сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш ниятида.

Режага кўра, “Экобозор”га ташриф буюрган туркиялик меҳмонлар тадбиркорлик ва саноат бошқармаси раҳбари Самат Қўшқинбай билан учрашди. Самат Жандарули ташкил этилганига 5 йил бўлган вилоят иқтисодиётини ривожлантиришнинг асосий йўналишларига тўхталди.

Туркистон вилоятида тадбиркорликни ривожлантириш истиқболларини юксак баҳолаган меҳмонлар ўзаро тажриба алмашиш йўналишида ҳам алоқалар ўрнатишга тайёр. Музокаралар натижасига кўра, икки томон тадбиркорларнинг семинарлар, курслар ёки амалиётларда иштирок этишини ташкил этишга келишилди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2023-09-27, 03:10 576
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.