26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Кексалари ардоқланган юрт қадр топади

Туркситон вилояти ва Тўлебий туман ўзбек этномаданият бирлашмалари шафелиги ва тадбиркорлар ҳомийлигида Ленгер шаҳридаги «Арай» тантаналар уйида Халқаро Қариялар кунига бағишланган маданий-маърифий тадбир уюштирилди.

Кексалар қалбига қувонч бағишлаган байрамни Киелитас қишлоқ ўзбек этномаданият бирлашмаси раиси Элмурод Абдукаримов, Султонработ қишлоғи бийи Камол Ўсмонов, қишлоқ оқсоқоли Ирисали Абдиров ва бошқалар ташкил этди. Унга Киелитас қишлоқ округининг бир гуруҳ фахрийлари, вилоят маркази – Туркистон шаҳри ва қўшни туманлардан фахрийлар кенгаши вакиллари ташриф буюрди. Тадбирни туман ўзбек этномаданият бирлашмасининг фахрий раиси Анормат Сартоев очиб, таниқли жамоат арбоби, икки чақириқ собиқ ҚР Парламент Мажлиси депутати Фахриддин Қоратоев, таниқли сухандон Ҳамроқул Давронбеков, шоира Ҳурбуви Одилова сўзга чиқишди.

Туман ўзбек этномаданият бирлашмасининг фахрий раиси, Тўлебий туманининг фахрий фуқароси А. Сартоев барчани байрам билан табриклади ва эл-юртга тинчлик-омонлик тилаб, дуо қилди. 

Ҳаётнинг не-не сир-синоатлари-ю кутилган-кутилмаган қийинчиликларига дош бериб, ёруғ кунларга ишончларини сусайтирмай яшаган бундай инсонларнинг ибратли умр йўли нафақат уларнинг ўғил-қизларига, балки бугун катта ҳаёт остонасига қадам қўяётган барча ёшларга сабоқ бўлса арзийди.

– Мустақил Қозоғистонда маданиятимизни ривожлантириб, урф-одатларимизга риоя қилиб яшамоқдамиз. Фарзандларимиз имон-эътиқодли, билимли, ҳунарли, одобли, иззат-икромли бўлиб вояга етишмоқда. Фарзандларимиз ёшлигидан меҳнатга му­ҳаббат руҳида тарбия­ланган, ҳар кимнинг ҳаракати, ниятига яраша. Тинчлик-осойишталик ҳукм сураётган юртимиз – Янги Қозоғистондаги бугунги бунёдкорлик, ўзгариш ва ташаббусларнинг барчаси одамларнинг ҳаётидан мамнун, жамиятдан рози бўлиб яшашига қаратилган. Шундай экан, эзгу ишлардан, халқимизни бирлаштириб турган муштарак мақсадлар сари интилишдан ҳеч ким четда қолмаслиги керак, – деди барчани байрам билан табриклаган жамоат арбоби Ф. Қоратоев. 

Жамоат фидойиси Ҳамроқул Давронбеков табрик нутқидан сўнг она ҳақидаги ривоятни айтиб берди. 

Тадбир қонцерт дастурига уланиб кетди. 

Б. ДЎСМАТОВА, 2023-10-07, 03:01 1072
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.