26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Мебелсозлик кластери ташкил этилади

Вилоят ҳокими Дархан Сатибалди вилоятдаги мебелсозлик билан шуғулланаётган тадбиркорлар иштирокида йиғилиш ўтказди. Тадбирда ушбу соҳага мослаштирилган корхоналар вакиллари ҳам иштирок этди.

Минтақа раҳбари Туркистон вилоятидан алоҳида ер ажратилиб, у ерда саноат парклари барпо этилиши, тадбиркорлар учун шароитлар яратилишини маълум қилди.

– Мебелсозлик соҳасида вилоятимизнинг салоҳияти юксак. Бугун  сизлар билан ушбу соҳани янада ривожлантириш, янги корхона ва фабрикалар очиш масаласини муҳокама қиламиз. Иш ўринларини очиш – давр талаби. Шу билан бирга, шаҳар ҳокимлиги, тадбиркорлар ва “Атамекен” тадбиркорлар палатаси ҳамкорликда мебелсозлик кластерини ривожлантириши зарур. Бу давлат томонидан қўллаб-қувватланади. Биз сизнинг таклиф ва муаммоларингизни тинглаб, тегишли қарорлар қабул қиламиз. Давлат буюртмалари асосидаги харидларда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга устуворлик берилади. Бунинг учун соҳа  ишбилармонлари бирлашиб, Туркистон брендини яратиш, унинг экспорт салоҳиятини оширишда иштирок этишлари зарур. Махсус парклар ташкил этилади, – деди Д. Сатибалди.

Йиғилишни Туркистон вилояти тадбиркорлар палатаси директори Асилан Ибадуллаев олиб борди. Унга кўра, айни пайтда Туркистон вилоятида мебелсозлик саноати соҳасида 100дан зиёд корхона фаолият юритмоқда. Улар маҳсулотларини Россия, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистонга экспорт қилмоқда. Вилоят тадбиркорлари томонидан жорий йилнинг 8 ойида мебелсозлик  саноатида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар  4,0 млрд. тенгени ташкил этди ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан унинг ҳажми 43,8 фоизга ошди.

“Туркистон” ижтимоий тадбиркорлик корпорацияси бошқаруви раиси Файзулла Байдуллаев Саврон тумани, Чоға қишлоғида барпо этилаётган саноат парклари қурилиши ҳақида маълумот берди. Тадбиркорларга  ушбу соҳани  ривожлантиришда иштирок этиш  таклиф қилинди.

Шунингдек, тадбиркорларнинг таклиф ва мулоҳазалари тингланди. Жумладан, Шимкент шаҳридаги “Дом под ключ” корхонаси раҳбари ўринбосари Қуаниш Бекмурат, Туркистон шаҳридаги мебелсозлик  корхонаси раҳбари Қудрат Худойберганов ва бошқа тадбиркорлар соҳадаги  долзарб масалаларга тўхталди. 

Яқин келажакда Туркистон шаҳрида мебелсозлик  кластерини ривожлантиришга қаратилган саноат парклари фаолиятини бошлайди. У ерда маҳаллий аҳоли иш билан таъминланади.

2023-10-17, 20:07 1116
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.