26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Нурафшон манзиллар шукуҳи

Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смайилов хизмат сафари билан Туркистон вилоятига ташриф буюрди. Ҳукумат раҳбари вилоятда, биринчи навбатда, янги саноат парки ва замонавий кўп тармоқли шифохона қурилишининг бориши билан танишди.

Йил охиригача 66 минг квадрат метрдан зиёд майдонда “Туркистон” ижтимоий ишлаб чиқариш ширкати” ҲЖ саноат паркини қуриб, якунлаш режаланган. Дархан Сатибалди вилоятда амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида ахборот берди. Ташриф доирасида Бош вазирга минтақада йирик сармоявий лойиҳалар, жумладан, кимё мажмуаси, буғ-газ ускунаси, нефтни қайта ишлаш заводи, газ электр станцияси, олтингугурт ишқори ишлаб чиқариш заводи, саноат иссиқхонаси каби йирик лойиҳалар амалга оширилаётганини таъкидлади. 

Ҳукумат делегацияси бу ерда Туркистон вилоятида ишлаб чиқарилаётган мебель маҳсулотлари намуналари билан танишди.

Алихан Смайилов сўнгги йилларда мамлакатимизда мебелсозлик саноати жадал ривожланаётгани ва 1500га яқин корхона фаолият юритаётганини таъкидлади. Жорий йилнинг 8 ойида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 25,2 фоизга, ушбу соҳага йўналтирилган сармоялар ҳажми 65 фоизга ошди. 2026 йилгача соҳада умумий қиймати 5,3 миллиард тенгега тенг  қатор янги мебелсозлик корхоналарини очиш режалаштирилган.

Ҳукумат раҳбари таъкидлаганидек, бугунги кунда ушбу соҳа давлат томонидан қўллаб-қувватланмоқда. 

Сўнгра Бош вазир 570 ўринга мўлжалланган замонавий кўп тармоқли вилоят шифохонаси қурилишининг бориши билан танишди. Ҳозирда ишларнинг қарийб 50 фоизи бажарилган. Иншоотни фойдаланишга топшириш 2024 йил декабрга мўлжалланган.

Алихан Смайилов Туркистон вилоятида 2 миллиондан зиёд аҳоли истиқомат қилаётгани, шу боис, янги ижтимоий иншоотларни ишга тушириш зарурлигини таъкидлади.

– Бу жуда муҳим лойиҳа. Шу боис уни давлат-хусусий шериклик доирасида имкон қадар тезроқ ишга тушириш даркор. Техник масалаларга келсак, уни Соғликни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда ишлаб чиқиш ва йил охиригача тасдиқлаш керак, – деди Бош вазир.

Шу билан бирга, Бош вазир “Қишлоқ соғликни сақлаш тизимини замонавийлаштириш” миллий лойиҳаси доирасида вилоятда 49та янги бирламчи тиббий-санитария муассасаларини қуриш, 4та туман шифохонасини замонавийлаштириш режаланганини таъкидлади.

– Умуман олганда, соғликни сақлаш соҳасидаги барча иншоотлар вазирлик назоратида бўлиши ва ўз вақтида фойдаланишга топширилиши керак, – дея хулоса қилди Алихан Смайилов.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2023-10-19, 00:46 816
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.