26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Деҳқонлар янгилик яратди

Вилоят хўжаликлари қовун етиштиришда янгича усулдан фойдалана бошлади. Яъни, экинларни суғормай, мўл-ҳосил олиш мумкинлигини исботлашди. Жанубдаги 45-50 даража иссиқда бир томчи сув ичмаган қовунлар мазали ҳамда йирик ҳосил берган. 

Деҳқонларнинг айтишича, қишлоқ хўжалигидаги ушбу усулни ота-боболаримиз қўллаган.

– Йилдан-йилга обикор сув масаласи муаммога айланмоқда. Шу боис, ота-боболаримиз тажрибасини амалда қўллашга бел боғладим. Баҳорнинг илк ойларида обикор сув ҳеч кимга кераксиз вақтдан фойдаланиб,  февраль ойида экин майдонимни кўллатиб, суғордим. Сўнг қовун экдим. Июль ойидаги 45-50 даража иссиқда ҳам суғормадим. 120 кун сув ичмади. Натижа кутилгандан зиёда бўлди, – дейди деҳқон Азизхон Эгамбердиев.

Қарноқ қишлоғида деҳқончилик қилаётган хўжалик 4 гектарда қовун, бир гектарда тарвуз етиштиради. Маҳсулотини маҳаллий бозорга чиқаради. Деҳқоннинг айтишича, бу усулни ҳар қандай қовун навини етиштиришда фойдаланса бўлади. Келажакда у экин майдонини кенгайтиришни режалаштирган. Қовундан мўл ҳосил олса, хориж бозорларини ҳам забт этишни ният қилган.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2023-10-31, 02:42 725
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.