26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Имкониятлардан тўла фойдаланиш, халқ фаровонлигини янада ошириш – бош мақсад

Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Серик Жуманғарин жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан яқиндан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида Туркистон вилоятига ташриф буюрди.

Минтақа ривожланган саноати ва қишлоқ хўжалиги, табиий бойликлари, улкан сайёҳлик салоҳияти билан мамлакатимиз иқтисодий-ижтимоий ва маданий ҳаётида муҳим ўрин тутади. Вилоятда қишлоқ хўжалиги соҳасини ислоҳ қилиш ва замонавийлаштириш юзасидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда. 

Вазирга қайта ишлаш йўналишда ҳаётга татбиқ этилаётган лойиҳалар ҳақида маълумот берилди. Минтақада аҳолини йил давомида мева-сабзавот, картошка ва полиз маҳсулотлари билан барқарор таъминлаш, ташқи бозорларга харидоргир ва рақобатбардош бўлган ҳўл мева ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш ҳажмини ошириш борасида самарали ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди. 

Серик Жуманғарин ва вилоят ҳокими Дархан Сатибалди иштирокида замонавий сабзавот омборининг тамал тоши қаланди.

 Лойиҳа ташаббускори ва ижрочиси “Туркистон” ижтимоий-тадбиркорлик корпорацияси, ҳамкори “М-Адал” МЧБ. 1 гектар майдонда жойлашган омбор 2024 йилнинг биринчи ярмида фойдаланишга топширилади. Саврон тумани ҳудудидаги мазкур омборда 4 минг тонна сабзавот сақланади. 35 киши иш билан таъминланади.

– Мамлакатимизнинг барча жойларида бўлгани сингари, Туркистон вилоятида ҳам ҳали фойдаланилмаган имкониятлар кўп. Уларни ишга тушириб, қўшимча даромад топиш, халқимиз фаровонлигини янада ошириш мумкин. Бунинг учун одамларда тадбиркорликка қизиқишни кучайтириш, томорқадан унумли фойдаланиш керак. Юртимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга, аҳолига арзон ва сифатли маҳсулотлар етказиб беришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда деҳқончилик тобора ривожлантирилиши керак, – деди вазир.

Серик Жуманғарин шу ерда бир гуруҳ нуронийлар билан суҳбатлашди. Улар вилоятимизнинг барча ҳудудларида амалга оширилаётган тизимли ислоҳотлардан, ўзгаришлардан одамлар рози эканини қайд этишди. 

Вазир вилоятда ишлаб чиқариш соҳасида амалга оширилаётган лойиҳалар билан ҳам танишди. Жорий йилда вилоятда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 681 млрд. тенгени ташкил этди (4,7 фоизга ўсди). Қайта ишлаш саноатида жорий йилда умумий қиймати 30 млрд. тенгелик 20та лойиҳани амалга ошириш ва 594та иш ўрни яратиш режаланган. Йил бошидан буён 12та лойиҳа ишга туширилиб, янги иш ўринлари очилди.

2023-11-02, 02:00 1057
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.