26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ишбилармонлар билан учрашув

ҚР Бош вазири ўринбосари Серик Жуманғарин вилоят ҳокими Дархан Сатибалди билан бирга Туркистон вилоятининг бизнес ҳамжамияти билан учрашув ўтказди. Эркин шаклда ўтган йиғинда ишлаб чиқариш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш тадбирлари ва қайта ишлаш соҳаларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. 

Минтақага сармоя жалб қилиш мақсадида йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда. Бош вазир ўринбосарига Келес туманидаги йирик иссиқхона лойиҳаси таништирилди. Унинг доирасида 42 млрд. тенге сармоя жалб қилиниб, кунгабоқар етиштириш йўлга қўйилади, 51 гектардан зиёд иссиқхона барпо этилади. Иссиқхона қурилишининг биринчи босқичида мингга яқин одам иш билан таъминланади. 

Вилоятимизда мамлакатимиздаги энг йирик нефтни қайта ишлаш заводи қурилмоқда. Келгуси йилда фойдаланишга топшириладиган “Standart Petroleum & Co” компанияси қуввати 2 миллион тонна нефтни қайта ишлаш лойиҳасини юритмоқда.

Вилоятимизда қиймати 722 млрд. тенгелик «Ўгам дарёсида сув электр станцияларининг каскади» барпо этилмоқда. Мазкур лойиҳа тўлиқ ишга туширилса, вилоят жанубидаги аҳоли ичимли сув  билан таъминланади. Вилоятимизда 136,6 млрд. тенгелик кимё мажмуаси барпо этилмоқда. У ерда минг нафарга яқин киши иш билан банд бўлади.

Учрашув давомида пахтани қайта ишлаш ва қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга ошадиган лойиҳалар таништирилди. Айниқса, тўқимачилик кластерини ривожлантиришга эътибор кучайтирилган. 

– Мақсадимиз – янги корхоналар очиш орқали иш ўринлари яратиш. Ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар сонини кўпайтириш, аҳоли даромадларини ошириш. Бюджет маблағига ишониб ўтиришнинг вақти эмас. Сармоя киритишни истаганлар билан ҳамкорликка тайёрмиз, – деди Дархан Сатибалди.

2023-11-02, 03:24 1018
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.