26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистон вилояти – республикада биринчи

Туркистон вилоятида қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулоти ҳажми 802,6 миллиард долларни ташкил этди ва у республикада 1-ўринни эгаллади. Йил якунларига кўра, ялпи маҳсулот ҳажми 1 трлн. 127,3 миллиард тенгега, аниқ ҳажм индекси эса 103 фоизга етади, деб кутилмоқда.

Куни кеча Туркистон шаҳрида вилоят меҳнаткашлари «Олтин куз-2023» байрам тадбирини ўтказишди. Ярмарка ташкил этилиб, унда арзонлаштирилган нархларда озиқ-овқат маҳсулотлари савдоси уюштирилиб, иштирокчилар эътиборига қишлоқ хўжалиги техникаси, давлат дастурлари доирасида қўлга киритилган бошқа ютуқлар ҳавола қилинди.

Қишлоқ хўжалиги меҳнаткашлари кунига бағишланган тантанали маросимда вилоят ҳокими Д. Сатибалди иштирок этди. Минтақа раҳбари ярмарка ва кўргазмани томоша қилди, сўнг “Туран су” корхонасига 15та экскаватор топширди. Сўнг “Конгресс холл”да ўтган тантанада соҳа илғорларини байрам билан табриклади.

Ҳоким бир гуруҳ фуқароларга ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Меҳнат фахрийси» медали, «Қишлоқ хўжалиги соҳасининг энг яхши ходими» кўкрак нишонини топширди. Шунингдек, вилоят агросаноат мажмуасини ривожлантиришда етакчи учликдан жой олган туман ва шаҳар ҳокимларини тақдирлади. Биринчи ўринни Қазиғурт тумани ҳокимлиги эгалласа, иккинчи ўрин Жетисай туманига, учинчи ўрин эса Сайрам туманига насиб этди.

Тантанада вилоят қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантиришга фаол ҳисса қўшаётган илғор агротузилмалари раҳбарлари ва вакиллари ҳам тақдирланди. 

Тадбир ажойиб концерт дастурига уланиб кетди. 

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2023-11-11, 04:37 958
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.