26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Бош мақсад – озиқ-овқат саноатини ривожлантириш

Халқаро анжуманда қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноатини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Туркистон вилоятида ўтган TIF’23 – “Туркистон: Сайёҳлик, Сармоя, Иқтисодиёт” анжуманида «қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноатини ривожлантириш» мавзуида сессия ўтди. Соҳа мутахассислари уни ривожлантириш истиқболлари ва ташқи бозорларга чиқиш йўлларини муҳокама қилдилар. Йирик компаниялар раҳбарлари ўз тажрибалари ва маслаҳатлари билан ўртоқлашдилар.

Тадбирни вилоят ҳокими Дархан Сатибалди очди. Анжуман олдидан Туркистон вилоятининг сармоявий лойиҳалари ярмаркаси намойиш этилди. Тадбирда қишлоқ хўжалиги, енгил саноат, экспорт, логистика ва IT таълим каби асосий соҳалар муҳокама қилинди.

Халқаро форум доирасида Қозоғистон, Туркия, Қирғизистон, Ўзбекистон, Озарбайжон ва Хитой, Россиянинг нуфузли компаниялари билан  қатор йўналишларда 20га яқин меморандум имзоланди. Хусусан, Саврон туманида совутиш мосламалари ишлаб чиқариш корхонасини кенгайтириш, Сўзоқ туманида фосфат тош рудасини қайта ишлаш заводи қурилиши, «Шардара» экспорт агросаноат кластерини яратиш, Мақтаарал туманида тўқимачилик кластерини яратиш ва саноат паркини қуриш, Жетисай туманида тўқимачилик фабрикасини барпо этиш, Байдибек туманида паррандачилик фермаси, металл конструкцияларини ишлаб чиқарадиган завод қурилиши бўйича ва яна бошқа йўналишларда ҳамкорлик шартномалари тузилиб, меморандумлар имзоланди.

2023-11-28, 20:00 1021
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.