26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистон шаҳри расман Туркий давлатларнинг сайёҳлик пойтахтига айланди

Жорий йил туркий давлатлар ташкилотининг сайёҳлик соҳаси бўйича йиғилишида Туркистон шаҳрига 2024 йилда Туркий дунёси сайёҳлик пойтахти унвонини бериш ташаббуси қўллаб-қувватланган эди. Тадбирда Туркистон вилояти ҳокими Дархан Сатибалди тарихдан келажакка қадам ташлаган туркий халқларнинг маданий ва маънавий пойтахти йилдан-йилга гуллаб-яшнаётганини, Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаев Туркистон шаҳрига алоҳида мақом беришни топширганлигини таъкидлаб, кенгашнинг VIII норасмий саммитида Туркистонни туркий дунёнинг маънавий пойтахти деб номлаш бўйича томонлар имзолаган декларациянинг юксак аҳамиятга эга эканлигини  қайд этган эди. Бугун Озарбайжон Республикасида “Шамахи – туркий дунёсининг сайёҳлик пойтахти 2023” тадбирининг ёпилиш маросими ўтди. Туркий Мамлакатлар Ташкилоти (ТМТ) томонидан бериладиган расмий мақомни олиш маросимида вилоятдан махсус делегация иштирок этди. 

Октябрь ойида Туркистонда ўтказилган Туркий Мамлакатлар Ташкилоти давлатларида сайёҳлик масалалари бўйича масъул вазирларнинг VIII йиғилишида Туркистон – Туркий мамлакатларининг 2024 йилда сайёҳлик пойтахти бўлди. Бугунги тантанали йиғилишга ушбу мақомни Шамахидан Туркистонга қабуллаб олиш учун келдик. Бу биз учун тарихий ва қувончли лаҳзалардир. Ушбу қарор туркийзабон давлатлар ўртасидаги сайёҳлик йўналишидаги муносабатларни мустаҳкамлашга алоҳида туртки бўлади. Сизларни Туркистон вилоятининг тарихий-маърифий сайёҳлигидан ташқари, шифоли ва экологик сайёҳлик йўналиши билан танишишга таклиф этамиз ва тарихдан келажакка қадам ташлаган Туркистонда, яъни Отаюртда кутамиз! – деган вилоят ижтимоий тараққиёт бошқармаси раҳбари Ерлан Кузембаев туркий халқларнинг маданий ва маънавий макони,  Қозоқ хонлигининг пойтахти бўлган Туркистон аҳлининг саломини етказди. 

1500 йилдан зиёд тарихга эга Туркистон шаҳри таълим ва фан, адабиёт ва маданият, Буюк Ипак йўлидаги савдо маркази бўлган. Туркистоннинг янги қиёфаси ушбу салоҳиятни жонлантирмоқда. Хожа Аҳмад Ясавий мақбараси эса бадиий меъморчилик асосида бутун инсониятнинг маънавий меросига айланган ёдгорликдир. Муқаддас шаҳар бугунги кунда қадимийлигини сақлаб, замонавий талабларга мос қад ростламоқда.

Таъкидлаш жоизки, Озарбайжоннинг Шамахи шаҳри ва Туркий Мамлакатлар Ташкилоти (ТМТ) томонидан 2023 йилда туркий дунёсининг сайёҳлик пойтахти бўлиб, кўплаб яхши ташаббусларни амалга оширди. Ушбу мақомнинг 2024 йилда Туркистон шаҳрига ўтказилиши туркий халқнинг яхлитлигини ривожлантириш йўлидаги катта қадам бўлади. Шунингдек, келгуси йилда турли маҳаллий тадбирлардан ташқари, халқаро миқёсдаги лойиҳаларни ташкил этиш қўлга олинган.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2023-12-30, 04:40 1567
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.