26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Танлов истеъдодларни саралади

Туркистон вилоятининг ташкил этилганига 6 йил тўлиши муносабати билан “Буюк Дашт эли” марказида “Қўшиғим сенсан – она юрт” мавзуида этнос ёшлари ўртасида ватанпарварлик руҳидаги қўшиқлар танлови ўтди. Уни вилоят ижтимоий тараққиёт бошқармаси “Жамоат тотувлиги” ДКК уюштирди.

Ёшларда ватанпарварлик туйғуларини юксалтириш мақсадида ташкил этилган танловни вилоят “Жамоат тотувлиги” ДКК раҳбари ўринбосари Ерназар Баетов очиб, иштирокчиларга муваффақиятлар тилади.

Танловнинг 12-16 ёш оралиғидаги иштирокчилар беллашувида кентовлик Диана Жалолова биринчи ўринга муносиб деб топилди. Шу билан бирга, Валерия Кадецкая (Сайрам тумани) совринли 2-ўринни, Охунжон Усмон (Туркистон шаҳри) 3-ўринни қўлга киритса, махсус соврин жетисайлик Элина Букаевага насиб этди. 17-25 ёш оралиғидаги иштирокчилар беллашувида кентовлик Севара Аҳмаддинова 1-ўрин соҳиби бўлди. Шунингдек, Муҳриддин Шарофов (Сўзоқ тумани) совринли 2-ўринни, Юлдуз Бектемирова (Саврон тумани) 3-ўринни эгаллашди. 

Ушбу беллашувда махсус соврин сариоғочлик Далер Тошматовга насиб этди. Танлов поёнида ғолиблар ва совриндорларга махсус мукофотлар ҳамда фахрий ёрлиқлар топширилди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2024-06-22, 02:25 2312
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.