26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистоннинг махсус мақоми тўғрисидаги қонун лойиҳасини тайёрлаш жараёни муҳокама қилинди

Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаев Туркистон жамоатчилиги билан учрашувда Туркистон шаҳрига тарихий-маънавий пойтахт мақоми бериш масаласини кўтарди. Бу борада ишлар олиб борилиб, Туркистон шаҳрини маънавий-маданий ва тарихий марказ сифатида ривожлантириш бўйича унга алоҳида мақом бериш тўғрисидаги қонун лойиҳаси Парламент Мажлисига тақдим этилди. Бугун Туркистонга ҚР Парламент Мажлиси депутатлари – Унзила Шапақ, Абзал Қуспан ва Нурсултан Байтилесов ва масъул вазирлик вакиллари келди. Халқ вакилларини вилоят ҳокими Дархан Сатибалди қабул қилиб, мазкур қонуннинг аҳамияти ҳақида фикр алмашди.

– Туркистоннинг алоҳида тарихий ўрни бор. Келгусида туркий давлатлар учун умумий бўлган барча тадбирларни шу ерда ўтказишни режалаштирганмиз. Биз шунга тайёр бўлишимиз зарур. Давлатимиз раҳбари кўмагида тарихий шаҳарни ободонлаштириш ишлари изчил давом эттирилмоқда. Шунингдек, шаҳарга алоҳида мақом бериш тўғрисидаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Бу ташаббус шаҳримиз ривожига янги суръат бағишлайди, деб ўйлайман. Биз шаҳар ёдгорликларини асраб-авайлашимиз ва унинг асл меъморий намунасини сақлаб қолган ҳолда тарихий шаҳар сифатида ривожлантиришимиз керак. Туркистонга келаётган сайёҳлар қозоқ тарихи, урф-одатлари ва маданияти билан танишишлари керак. Уларни миллий хусусиятларимиз, тарихимиз кўпроқ қизиқтиради. Мазкур қонун лойиҳаси бу борадаги ишларни тизимли йўлга қўйиш имконини беради, – деди Туркистон вилояти ҳокими Дархан Сатибалди.

ҚР Парламент Мажлиси депутати Унзила Шапақ Туркистоннинг тарихий ўрни тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳим ва зарур ҳужжат эканлигини таъкидлади.

– Парламент Мажлиси раиси Ерлан Қўшанов ва Бош вазир ўринбосари Тамара Дуйсенова Туркистоннинг алоҳида мақоми тўғрисидаги қонун лойиҳасини алоҳида назорат қилиш бўйича ишчи гуруҳ туздилар. Тегишли топшириқлар берилди. Мазкур қонун лойиҳаси ҚР Миллий иқтисодиёт вазирлиги томонидан тақдим этилган. Қайд этиш жоиз, бу ҳукумат томонидан қозоқ тилида ишлаб чиқилган ва тақдим этилган биринчи қонун лойиҳасидир. Бу Қонун тарихий аҳамиятга эга. Иккинчидан, мазкур Қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда аҳоли бевосита иштирок этиб, таклифларини билдирмоқда. Биз ўша фикр-мулоҳазаларни тинглаб, Қонун лойиҳасига киритдик. Унда обидаларни муҳофаза қилиш, шаҳарни ривожлантириш каби ташаббуслар ўз ифодасини топмоқда, – деди Унзила Шапақ.

Абзал Қуспан, ҚР Парламент Мажлиси депутати: “Анъанага асосланган қонун ҳаётий бўлади. Назаримда, Туркистоннинг мақоми тўғрисидаги Қонун лойиҳаси ихчам бўлса-да, катта тарихий аҳамиятга эга бўлади. Вилоятга ташрифимиздан мақсад – туркистонликлар, зиёлилар вакилларининг фикр-мулоҳазалари ва таклифларини ўрганишдир. Ушбу тавсиялар ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлашда ҳисобга олинади. Ўйлайманки, аҳолининг турмуши, маданияти, таълими яхшиланади, Туркистон замонавий ва рақобатбардош шаҳарлар қаторидан жой олади”.

ҚР Парламент Мажлиси депутати Нурсултан Байтилесов ҳам ўз фикрларини билдирди. Ҳар икки томон халқ билан учрашиб, ҳамкорликда ишлашга келишиб олдилар.

2024-06-13, 02:28 2440
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.