26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркийлар тамаддуни ибтидоси акс этган тадбир

Туркистон шаҳрида туркий халқлар ҳунармандларининг “Шарқ бозори” анжумани ўтди. Халқаро тадбирнинг очилиш маросимида вилоят ҳокими Дархан Сатибалди иштирок этиб, кўргазма билан танишди.

Туркистонга туркий оламнинг сайёҳлик пойтахти мақоми берилиши муносабати билан ташкил этилаётган симпозиумда Туркия, Ўзбекистон, Озарбайжон, Қирғизистон, Тожикистон ва мамлакатимизнинг бошқа вилоятларидан ҳунармандлар иштирок этди.

Тадбирда Туркистон вилояти санъат усталари иштирокидаги концерт дастури намойиш этилди. Шамши Қалдаяқов номидаги вилоят филармонияси санъаткорлари анъанавий ва халқ қўшиқларини ижро этишди. 

Симпозиум иштирокчилари заргарлик, кулолчилик, тўқимачилик, миллий либослар тикиш, тикувчилик, каштачилик, кигиздўзлик, ёғоч ўймакорлиги, терини бадиий қайта ишлаш каби ҳунармандчилик ва бошқа йўналишлардаги тадбирларда иштирок этишди. Шу билан бирга, ҳунармандларнинг кўргазма-ярмаркаси, ўзаро тажриба алмашиш тадбирлари, маҳорат сабоқлари ташкил этилди.

Ушбу кўргазма-ярмаркани ўтказишдан кўзланган мақсад – туркий халқларнинг миллий ҳунармандчилиги ва халқ бадиий ва амалий санъатини ривожлантириш, соҳа вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган мажмуавий чора-тадбирларини давом эттириш, фойдаланилмаётган имкониятларни тўла ишга тушириш эди. Шунингдек, ҳунармандлар ўртасида ўзаро тажриба алмашиш тизимини янада кенгайтириш, ҳунармандчилик маҳсулотлари учун янги бозорларни топиш борасида қўшимча чораларни кўриш, тажриба алмашиш ва маҳорат сабоқлари ўтказиш, туркий давлатлар ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш ва сайёҳликни ривожлантиришга ҳисса қўшиш мақсадида маданий алоқаларни ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилди. 

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2024-06-11, 01:55 2583
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.