26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти таништирилди

Шимкент шаҳридаги “Diamond Hotel Shymkent” меҳмонхонасида Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги Элчихонаси ташаббуси билан икки давлат сайёҳлик ташкилотлари иштирокида Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини таништиришга бағишланган тадбир ўтди.

Уни Шимкент шаҳар сайёҳлик, ташқи алоқалар ва ижоди саноат бошқармасининг “Visit Shymkent” сайёҳлик-ахборот маркази раҳбари Ерлан Умаров очиб, давлат ва жамоат арбоби Фахриддин Қоратоевга берди.

– Қозоғистон ва Ўзбекистон давлатлари раҳбарлари Қ. Тўқаев ва Ш. Мирзиёевнинг халқларимиз дўстлигини мустаҳкамлаш борасидаги ташаббуслари тағсинга сазовор, – деди у. – Яқинда Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги Элчихонасининг саъй-ҳаракатлари билан Шимкент шаҳрида ташкил этилган ўзбекистонлик ва қозоғистионлик шоир ва ёзувчиларнинг ижодий учрашувида иштирок этгандим. Бундай тадбирлар халқларимиз орасидаги қардошлик ришталарини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Ўзбекистонда юртдошларимиз учун азиз бўлган Тўлебий ва Айтекебий каби улуғ сиймолар дафн этилган зиёратгоҳлар, шунингдек, Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хива каби шаҳарларда кўплаб муқаддас қадамжолар бор. Бундай қадамжолар Қозо­ғистонда ҳам бисёр. Мазкур тақдимот келгусида мамлакатларимиздаги сайёҳлар сонининг ортишига хизмат қилади.

Ўзбекистон Республикасининг Алмати шаҳридаги Бош консуллиги консули Дилшод Собиров қардош мамлакатларнинг сайёҳлик соҳасидаги истиқболли режалари фикр юритди.

Ўзбекистоннинг “Versailles travel”, “Dilbaro travel”, “Blessed travel”, “Donavia”, “Manzara tourizm”, Қозоғистоннинг “Onay tour”, “Safina tour”, “Uno travel”, “Атлас туризм”, “Шымтур” каби сайёҳлик фирмалари вакиллари сайёҳлик сафарлари йўналишлари, шунингдек, сайёҳлар учун яратилган шароитлар ҳақида сўзлаб беришди.

Ўзбекистон ва Қозоғистон орасида 1998 йили имзоланган “Абадий дўстлик тўғрисида”ги Шартноманинг ҳаётийлигини исботловчи, қўшни давлатлар орасида ўзаро ҳамкорликни таъминловчи бундай учрашувлар халқларимиз манфаатига мосдир.

З. МЎМИНЖОНОВ, 2024-06-11, 01:58 2521
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.