26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қизилқумда динозаврлар яшаган(ми)?!

Ўттиз миллион гектар майдонни эгаллаб ётган Қизилқум кенгликлари ўрнида бундан бир неча миллион йиллар илгари Тетис океани мавжланиб турган, деган тахминлар мавжуд. Негаки, ҳозир ҳам Мингбулоқ овули атрофида тош қотган чиғаноқлар, акула тишлари ва суяклари, ҳатто ўрдакбурун динозаврнинг тошга айланган суякларини ҳам учратиш мумкин.

Мингбулоқ овулидан 30 чақирим узоқликда жойлашган Жирақудуқ дарасидаги бундан 95-100 миллион йил аввал мавжуд бўлган “Тошўрмон”, деб аталувчи ноёб геологик, полеонтологик, тарихий ва табиий иншоот дунё олимларини ҳамон ўзига жалб қилиб келмоқда. 

“Жирақудуқ” сўзини қозоқ тилидан ўзбек тилига таржима қилганда “жира” яъни “ёриқ” деган маънони англатади. Жирақудуқ дарасида бўлсангиз, баланд-баланд тепаликлардаги узун-узун ёриқлардан пайдо бўлган сув тарновлари ёки оқиб тушган сув изларини учратасиз. Шу боис маҳаллий аҳоли ушбу ҳудудни Жирақудуқ дараси деб атайди.

Эътиборлиси, “Тош ўрмон” деб аталувчи табиий археология ёдгорлиги теварак-атрофи 3D панжара билан ўралган. Қуёш батарея панеллари, кузатув камералари ҳамда тунги ёритгич чироқлари ўрнатилган. Бу ерга ташриф буюрувчилар учун махсус ўриндиқлар ўрнатилиб, табиий археология ёдгорлигини кузатиш имконияти яратилган.

2024-01-08, 22:39 1617
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.