26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Курорт ҳудудлари ривожлантирилади

Туркистон вилоятининг асосий иқтисодий йўналишларидан бири – сайёҳлик соҳаси. Минтақада даволаш-соғломлаштириш сайёҳлигининг салоҳияти юксак. 

Туркистон шаҳрида Сариоғоч курорт минтақасини ривожлантиришга бағишланган мажлис ўтди. Унда мутасадди бошқарма ва сармоявий муассасалар ҳамда “Атамекен” МТП вакиллари, шунингдек, санаториялар раҳбарлари иштирок этишди.

– Ҳозирги кунда вилоятда турли тоифадаги 72та даволаш-соғломлаштириш муассасалари сайёҳларга хизмат кўрсатмоқда. Сариоғоч туманидаги артезиан ҳовузи қошида даволаш-соғломлаштириш мақсадида 57та сиҳатгоҳ фаолият юритмоқда. Ушбу йўналишда дам олувчиларнинг сони 2022 йил натижаларига кўра, 142,5 минг кишини ташкил этса, 2023 йилда 10 фоизга ошган. Вилоят ҳокими Дархан Амангелдиули курортли ҳудудни янги давр талабларига мос равишда ривожлантиришни кўзда тутилганини таъкидлади.

Сариоғоч тумани ҳокимининг ўринбосари Нурпўлат Талипов маърузасида оромгоҳларнинг тараққиётига тўхталди. “Туркистан” ижтимоий-тадбиркорлик корпорация” ҲЖ раиси ўринбосари Асланбек Исахов тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, молиялаштириш манбалари ҳақида маълумот берди.

Сариоғоч нафақат Туркистон минтақасида, балки Қозоғистоннинг даволаш-соғломлаштириш туризмини ривожлантиришга ҳисса қўшиб келаётган ягона ҳудуд. Курорт сайёҳлигини ривожлантириш мақсадида иссиқ сув манбалари, ер масаласи, сиҳатгоҳ қошидаги кичик тадбиркорликни ривожлантириш, хизматлар сифатини ошириш мақсадида “Халқаро бозорга сифатли тиббий сайёҳликни шакллантириш бўйича ягона тараққиёт дастури” ишлаб чиқилмоқда.

2024-01-23, 04:06 1316
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.