26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ишлар пухталанди

   Туркистон вилоятида “Тоза Қозоғистон” тадбири давом этмоқда. 

    Минтақа ҳудудида шанбаликларда 15 449 чақирим йўл 1093 кв.метр пиёдалар йўлаги тозаланди. 1270та бекат тартибга келтирилиб, 175 мингга яқин дарахт оқланди. 346та истироҳат боғи ва хиёбон тартибга келтирилди. Шу билан бирга, 60 минг квадрат метр ёки 360 чақирим сув соҳили тозаланди.

    Девон мажлисида вилоят ҳокими Дархан Сатибалди мазкур масалага эътибор қаратиб, мутасаддиларнинг ҳисоботларини тинглади. Уларга тегишли вазифалар юклади.

    – “Тоза Қозоғистон” акцияси доирасида тозалик, ободонлаштириш ишлари бўйича ҳокимликлар ва бошқармаларнинг фаолияти таҳлил қилиниб, рейтинги ишлаб чиқилсин. Ҳар бир бошқарма ўзи етакчилик қиладиган муассасаларнинг тозалик тадбирларидаги иштирокини таъминласин. Вакиллар орасида тушунтириш, экологик саводхонликни ошириш ишларини тўхтатмаслик керак, – деди Дархан Сатибалди.

    Вилоят энергетика ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси раҳбари Руслан Муздибековнинг айтишича, кун сайин туман, шаҳарларда босқичма-босқич шанбаликлар уюштирилмоқда. Табиий захираларга масъул бошқармага чиқиндиларни олиб кетиш юзасидан аҳоли манзилларини тўлиқ қамраш жоизлиги тўғрисида индикаторлар жорий этилмоқда.

2024-06-20, 20:54 369
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.