26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Журналист бўлиш – халққа хизмат қилишдир

Туркистон шаҳрида оммавий ахборот воситалари ходимлари куни нишонланди. Касб байрами муносабати билан «Конгресс холл» мажмуасида ташкил этилган тадбирда вилоят ҳокими Дархан Сатибалди иштирок этиб, қалам аҳлини байрам билан табриклади.

– Сизларни касб байрамингиз билан чин қалбимдан табриклайман. Алашнинг оташин фарзанди Миржақип Дулатули «Қайси юртда халқ матбуоти кучли бўлса, мамлакат ҳам кучлидир» деб бежиз айтмаган. Ушбу доно нақл бугунги кунда ҳам долзарблигича қолмоқда. Журналист бўлиш – элга хизмат қилишдир. Ахборот соҳаси – жамоатчилик фикрини шакллантирувчи муҳим соҳа. Шу боис, журналистиканинг вазифаси ва юки енгил эмас. Бугунги кунда Туркистон вилояти медиа майдонида 180дан зиёд оммавий ахборот воситалари фаолият юритмоқда. Вилоятда касбий журналистлар етарли. Улар ўз меҳнати билан газетхонлар ва томошабинлар эътирофини қозониб келмоқда. Сизларга Туркий оламнинг маънавий пойтахти – Туркистоннинг шаклланиши, унинг фаровонлигига қўшган салмоқли ҳиссангиз учун миннатдорчилик билдираман. Келгусида ҳам юртимиз равнақи йўлида қаламингиз ва илғор фикрларингиз билан жамиятга хизмат қилишда давом этаверинг! Сизларга ижодий баркамоллик, оилавий хотиржамлик, соғлик-саломатлик тилайман, – дея, вилоят ҳокими Дархан Сатибалди бир гуруҳ соҳа ходимларига юксак мукофотларни топширди.

«Оңтустік Қазастан» вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси бўлим мудири Даулет Турсинули, «Южный Казахстан» газетаси мухбири Ирина Притула, «Жанубий Қозоғистон» вилоят газетаси мухбири Мухтабар Усмонова, «Рейтинг» газетаси бош муҳаррири Бақитжан Даутов, «Айғақ» телеканали катта оператори Ақжўл Рахманқулов, вилоят ҳокими матбуот хизмати мутахассиси Ғабит Сапарбеков, вилоят минтақавий алоқалар хизмати етакчиси Тўребек Байтасовга ҚР Маданият ва ахборот вазирлигининг «Ахборот соҳасининг аълочиси» кўкрак нишони топширилди. Шунингдек, ҳамкасбларимиз Хуршид Қўчқоров ҚР Маданият ва ахборот вазирлигининг ташаккурномаси билан, Баҳорой Дўсметова Туркистон вилояти ҳокимининг фахрий ёрлиғи билан тақдирланди. 

Жорий йилги байрам ўзгача шаклда ўтди. Оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Давлат раҳбари мамлакат маънавиятига муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ журналистларни «Құрмет» ордени, «Қазақстанның құрметті журналисі» кўкрак нишони ва «Ерен еңбегі үшін» медаллари билан тақдирлади.

Илғор ғоялар, мулоҳазали фикрлар билан эл-юртга янгиликлар етказиб бераётган ижодкорларни мукофотлари билан табриклаб, ижодий баркамоллик, сермаҳсул ижод, фаолиятларига барака тилаймиз.

«Жанубий Қозоғистон» мухбири, 2024-07-06, 02:53 957
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.