26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Кўп болали оналар тақдирланди

Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Кемелули Тўқаевнинг 2024 йил 25 мартдаги 497-сонли фармонига мувофиқ, тумандаги кўп болали оналар “Алтын алқа” ва “Куміс алқа” кўкрак нишонлари билан тақдирланган эди. Фармонга асосан 36 нафар кўп болали онага мукофотлар топширилиб, уларнинг етти нафари – “Алтын алқа”, йигирма тўққиз нафари “Куміс алқа” билан тақдирланди.

Шу муносабат билан ўтган маросимда туман ҳокими ўринбосари Мадияр Алипов оналарнинг жамиятдаги ўрнини алоҳида таъкидлади.

– Сиз фарзандингизни дунёга келтириб, уларни ватанпарвар инсонлар сифатида вояга етказиш йўлида залворли меҳнат қилдингиз. Бунинг учун сизларга катта раҳмат айтмоқчиман. Оилангизга тинчлик-хотиржамлик, фаровонлик тилайман, – деди у.

Дарҳақиқат, бугунги кунда тумандаги кўп болали оналарнинг сони 12704 нафарга етди. Уларнинг 129 нафари “Қаҳрамон оналар”, 1220 нафари “Алтын алқа” ва 2999 нафар она “Куміс алқа” соҳибларидир. 355 нафари  эса I ва  II даражали “Ана Даңқы” ордени билан тақдирланган.

 

2024-06-22, 02:19 623
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.